Сиёсат

Афғонистон ҳудудида Ўзбекистон ташувчиларидан ундирилаётган йиғимларни мақбуллаштириш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Афғонистон транспорт вазирликлари вакиллари учрашувида икки давлат миллий ташувчиларини узоқ вақтдан буён қийнаб келаётган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан амалий чораларни кўриш бўйича ўзаро келишувга эришилди.

**Афғонистонда Ўзбекистон ташувчиларидан олинадиган йиғимларни тартибга солиш масаласи кўриб чиқилди**

Термиз шаҳрида транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров бощилигида Афғонистон транспорт ва авиация вазирлиги вакиллари билан икки томонлама учрашув ташкил этилди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида автомобил транспортида халқаро юк ташувларини янада кенгайтириш, миллий ташувчилар учун қулай ва тенг шароитлар яратиш, Афғонистон ҳудудида Ўзбекистон ташувчиларидан ундирилаётган йиғимларни мақбуллаштириш, шунингдек, йиғимларни ўзаро манфаат ва тенглик тамойиллари асосида белгилаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Афғонистон миллий ташувчиларининг таклифлари ва мурожаатлари тингланди. Уларни узоқ вақтдан бери қийнаб келаётган муаммоларни қисқа муддатларда ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўриш юзасидан ўзаро келишувга эришилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.