Адабиёт бўйича Нобел мукофоти канадалик адиба Энн Карсонга берилди
2026-йилги адабиёт бўйича Нобел мукофоти канадалик адиба Энн Карсонга ъмумтоз адабий анъаналарни жонли ва эркин тарзда замонавий шакллар билан бойитган жасур ҳамда янгиликка тўла ижоди учунъ берилди.

Адабиёт бўйича 2026-йилги Нобел мукофоти канадалик адиба Энн Карсонга насиб этди. Нобел қўмитаси сайтида билдирилишича, Энн Карсон бу эътирофга “мумтоз адабий анъаналарни жонли ва эркин тарзда замонавий шакллар билан бойитган жасур ҳамда янгиликка тўла ижоди учун” муносиб деб топилган.
Карсон фақат ёзувчи эмас, балки шоира, мумтоз тиллар ва адабиёт ўқитувчиси, шунингдек, Симонид, Сапфо, Эсхил, Софокл, Еврипид ҳамда Катулл асарлари таржимони ҳам ҳисобланади. У 18 дан ортиқ китоб муаллифи.
Бошқа номзодларнинг исмлари ошкор этилмайди — номинациялар ва саралаш жараёнига доир маълумотлар мукофот топширилганидан 50 йил ўтгачгина эълон қилинади.
2026-йилда Нобел мукофоти ташкил этилганига 125 йил тўлади. 1901-йилдан 2025-йилгача бўлган даврда мукофотлар 633 маротаба 1026 киши ва ташкилотларга берилган. Юбилей йили муносабати билан Нобел жамғармаси мукофот пулини 1 миллионга ошириб, 12 миллион кронгача (тахминан 1,2 миллион доллар) етказди.
2025-йилда адабиёт бўйича Нобел мукофоти венгер ёзувчиси Ласло Краснахоркаига “қиёмат даҳшати шароитида санъатнинг кучини яна бир бор тасдиқлаган ишончли ижоди учун” берилганди.
9-октабр куни тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреатлари эълон қилинади. Швеция банки томонидан 1969-йилдан буён таъсис этиб келинаётган Алфред Нобел хотирасига бағишланган иқтисодиёт фанлари бўйича мукофот 12-октабрда топширилади.

