Абу Дабида 11 млрд долларлик “саломатлик ороли” барпо этилмоқда

Абу Даби шаҳрида 11 миллиард долларлик “саломатлик ороли” қурилмоқда. Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган ушбу Фаҳид ороли инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклашга қаратилган. 2029-йилда тўлиқ очилиши режалаштирилган бу ҳудудда 6 мингдан ортиқ хонадон бўлади, деб хабар бермоқда СНН.

Қиймати 10,9 миллиард доллар бўлган лойиҳа Абу Даби ҳукуматига қарашли Алдар Девелопмент компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Компания вице-президенти Эмма МакКри Бриннинг сўзларига кўра, оролдаги ҳар бир дизайн ва инфратузилма танлови саломатлик нуқтайи назаридан кўриб чиқилган.

Яшил ҳаёт ва инфратузилма

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яшил майдонлар ва пиёда юришга қулай жойлар инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, Фаҳид ороли марказидан 10 километр масофада Берм парки жойлашади. Ушбу паркда югуриш ва велосипед йўлаклари бўлади.

2,7 миллион квадрат метр майдонни эгаллаган оролда квартиралардан тортиб, жуда дабдабали виллаларгача турли турар жойлар қурилади. Алдар сайтидаги нархлар 517 минг доллардан бошланиб, 2 миллион долларгача етади. Орол ичидаги йўлларнинг 70 фоиздан ортиғи сояли бўлади, бу эса аҳолига бутун орол бўйлаб пиёда ҳаракатланиш имконини беради. Шунингдек, оролда дўконлар, пляж клублари ва сув спорти марказлари ҳам мавжуд бўлади.

2028-йил сентябр ойида оролда Буюк Британиянинг Кинғс Соллеге Счоол Вимбледон хусусий мактабининг филиали очилиши режалаштирилган. Ушбу мактаб АҚШнинг Фитвел (соғлом биноларни сертификатлаш дастури) тизими томонидан аккредитациядан ўтган дунёдаги биринчи таълим муассасаси бўлади. Фаҳид ороли ҳам ушбу тизим томонидан максимал уч юлдузли рейтингни олган ва бу борада дунёда биринчи ўринда туради. Сертификатлаш жараёнида жисмоний фаоллик, соғлом озиқ-овқат, руҳий саломатлик ва касалликларнинг олдини олиш каби мезонлар ҳисобга олинган.

“Одамлар бинода спорт зали ёки спа жойлаштиришни саломатлик деб ўйлайди. Ундай эмас. Саломатлик, инсонлар ҳар куни тўғри ва соғлом қарорлар қабул қила олиши учун атроф-муҳитни лойиҳалаш демакдир”, дейди Эмма МакКри Брин.

Аввалроқ Мисрда 27 миллиард долларга янги шаҳар қурилиши ҳақида хабар берилган эди. Тҳе Спине деб номланган лойиҳа 2 миллион квадрат метрдан ортиқ ҳудудни эгаллайди ва 165 та турар жой, бизнес ва тижорат минораларини қуришни назарда тутади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.