Дунё

Аббос Фаластин давлатчилиги ҳақида гапирди, Нетаняҳу Исроил танқидчиларини қоралади

24-сентабр куни БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаган Бинямин Нетаняҳу Исроилнинг минтақадаги хатти-ҳаракатларини ҳимоя қилишга уринди. Видеомурожаат орқали чиқиш қилган Маҳмуд Аббос эса “Исроил билан ёнма-ён ва тинчликда яшайдиган Фаластин давлатини барпо этишга интилишини” айтди.

Аббос Фаластин давлатчилиги ҳақида сўз юритди, Нетаняҳу эса Исроил танқидчиларини қоралади

24-сентабр куни БМТ Бош Ассамблеясида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу нутқ сўзлади ва унда Исроилнинг минтақадаги ҳаракатларини ҳимоя қилишга уриниб кўрди.

Нетаняҳу минбарга чиққан заҳоти уни норозилик ҳуштаклари билан кутиб олишди, залдаги кўплаб дипломатлар эса ўтган йилдагидек ташқарига чиқиб кетди. Шу пайтда Исроил раҳбарининг тарафдорлари «Исроил халқи яшамоқда» деган маънони англатувчи шиорни айта бошлади.

Нетаняҳу нутқидан Ню Ёрк мери Зоҳран Мамдани ва Ғарбий Европа етакчиларини кескин танқид қилиш, шунингдек, Қатар ва Туркияни Исроил ҳақида ёлғон тарқатишда айблаш учун фойдаланди.

«Сиз бу ерга келишимни тўхтатишга уриндингиз. Мени жим қилишга уриндингиз. Бироқ сиз мени жим қила олмайсиз», деди Нетаняҳу Мамдани ҳақида.

Мамдани ўз лавозимига сайланиш кампанияси чоғида, агар Нетаняҳу АҚШнинг энг йирик шаҳрига ташриф буюрса, уни эҳтимолий ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олишга ваъда берган эди. Кейинроқ эса бунинг учун ўзида ҳуқуқий ваколат йўқлигини айтди.

Нетаняҳунинг чиқишига жавобан Мамдани уни БМТдаги нутқидан «фаластинликларга қарши геноцидини оқлашга қаратилган асоссиз ёлғонларни такрорлаш» учун фойдаланганликда айблади.

«Ҳеч қандай ёлғон унинг ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда айбланиб, Халқаро жиноий суднинг ҳибсга олиш ордери обьекти бўлиб қолаётгани ҳақидаги фактни ўзгартира олмайди»,

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.