Маҳаллий

96 мингдан ортиқ фуқаро шубҳали харидорлар реестрига киритилди.

Солиқ қўмитаси июн ойи учун 5,5 млн нафардан ортиқ истеъмолчиларга 112,8 млрд сўм кешбек суммаси тўловга тасдиқланганини маълум қилди.

96 мингдан зиёд фуқаро шубҳали харидорлар рўйхатига киритилди.

Қўмита маълумотларига кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари тақдим этилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар бартараф этилиши ҳамда солиқ қарздорлиги тўланиши инобатга олиниб, қолган кешбек суммалари автоматик тарзда тасдиқланади.

Истеъмолчилар бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваридан (24 720 000 сўм) ошмаган харидлар учун 1% кешбек (247 200 сўм) олиш имкониятига эга.

Қайд этилишича, кешбек қуйидаги ҳолатларда ҳисобланмайди:

Солиқ қўмитаси июн ойида ижтимоий тармоқлар орқали маълум бир тўлов эвазига учинчи шахслардан сохта харид чеклари олиб, аслида кирим қилинмаган ёки сотиб олинмаган маҳсулот ва товарларнинг харид чекларини рўйхатдан ўтказган 96 мингдан ортиқ фуқарони шубҳали харидорлар реестрига киритган.

Қўмита айрим фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан харид суммасидан қайтариладиган кешбек тизимини нотўғри талқин қилиб, билган ёки билмаган ҳолда ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилди. Бу ҳаракатлар қонунга хилоф эканлиги ва охир-оқибат жавобгарликка тортилиш хавфини келтириб чиқариши таъкидланди.