Дунё

«800 дан ортиқ киши ҳали қамоқда»: Колесникова Европани Минск билан мулоқотга чақирди

Беларуслик фаол ва собиқ сиёсий маҳбус Мария Колесникова Европа Иттифоқини сиёсий маҳбусларни озод қилиш учун Минск билан дипломатик мулоқотдан фойдаланишга чақирди. Унинг таъкидлашича, АҚШнинг музокаралар йўли натижа берган ва бу тажрибани давом эттириш керак.

«800 дан ортиқ киши ҳали қамоқда»: Колесникова Европани Минск билан мулоқотга чақирди

Колесникова ДВъга берган интервюсида Европа давлатлари АҚШдан намуна олиб, Беларусдаги сиёсий маҳбуслар ҳаётини сақлаб қолиш учун дипломатия ва санксиялардан фойдаланиши кераклигини айтди.

У сўнгги вақтларда мулоқот зарурати ҳақида кўпроқ гапираётгани Александр Лукашенко режимига муносабати юмшаганини англатмаслигини таъкидлади. Фаолнинг сўзларига кўра, қамоқда ўтказган йиллари унинг тизимга қарашини ўзгартирмаган.

«Биз ҳозир сиз билан суҳбатлашяпмиз, чунки айнан дипломатия таъсир ўтказиш ва муайян мақсадларга эришиш воситаси сифатида ишга солинган», - деди Колесникова.

У ўзининг озодликка чиқишини дипломатик музокаралар натижа беришига мисол сифатида келтирди.

Колесникова Беларус қамоқхоналарида сиёсий сабабларга кўра ҳукм қилинган 800 дан ортиқ киши ҳануз қолаётганини эслатди.

«Агар АҚШнинг музокаралар йўли иш берганини кўриб турган бўлсак, демак, ундан фойдаланиш керак», - деди у.

ДВ маълумотига кўра, Вашингтон ва Минск ўртасидаги музокаралар натижасида Беларус компанияларига нисбатан санксияларни юмшатиш эвазига қарийб 500 сиёсий маҳбус озод қилинган.

Колесникова Европа Иттифоқини ҳам шундай ёндашувни қўллашга чақирди.

Фаол Европа билан алоқаларнинг кенгайишини Беларуснинг келажаги ва минтақавий хавфсизлик билан ҳам боғлади.

«Европанинг режим учун эмас, Беларус ва беларуслар учун очиқлиги мамлакатда Россия таъсир доирасини қисқартириши мумкин», - деди у.

Колесникова буни Европа хавфсизлик тизими учун муҳим мақсад деб баҳолади.

У Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг Беларус ташқи ишлар вазири Максим Риженков билан яқинда ўтказган музокараларини ҳам алоҳида тилга олди. Учрашув Ню-Ёркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида бўлиб ўтган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.