80 ёшли актёр Силвестр Сталлоне Трампнинг махсус лавозимини рад этди

80 ёшли актёр Силвестр Сталлоне Трамп таклиф қилган махсус лавозимни қабул қилмади.
У бу ташаббус ҳақида телеянгиликлар орқали хабар топганини айтди ва ўзи билан бирга ҳамкасблари Мел Гибсон ҳамда Жон Войтнинг тайинлангани ҳақидаги хабарни ҳам шу тарзда эшитган.
Актёрнинг таъкидлашича, агар ундан олдиндан фикри сўралганида, у бу вазифани бажариб бўлмаслигини айтган бўларди. У таклифга очиқчасига: “Раҳмат ва чао — чунки бунинг иложи йўқ”, деб жавоб берган.
Сталлоне рад жавобини Голливуддаги иш юритиш тизими билан изоҳлади. Унинг қиёсига кўра, кино саноати ҳар бирининг ўз мулки бўлган феодал давлатларга ўхшайди. “Олтита студияга келиб, ишларни қандай юритишни буюриб бўлмайди”, деди актёр. Шунингдек, у ҳеч бир топ менежер актёрнинг молиявий маслаҳатларига қулоқ солмаслигига ишончи комил эканини билдирди.
2025-йил январида Трамп ижтимоий тармоқлар орқали Сталлоне, Мел Гибсон ва Жон Войт кино ишлаб чиқаришни чет элдан АҚШга қайтариш бўйича махсус элчилар бўлишини эълон қилганди. Гибсон ҳам бу ҳақда олдиндан огоҳлантирилмаган ва ўз тайинловини Трампнинг постидан билиб олган.

