8 муфтий ва 4 манзил – Мусулмонлар идораси тарихига назар
1943-йилда шайх Эшон Бобохон бощилигидаги уламолар Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларини ягона диний бошқармага бирлаштириш ташаббуси билан чиққанди. Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташкил этилганига 83 йил тўлди.

8 муфтий ва 4 манзил – Мусулмонлар идораси тарихига назар
2026-йил 20-октабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташкил этилганига 83 йил тўлди.
Мусулмонлар идораси маълумотига кўра, 1943-йилнинг айнан шу куни Тошкентда ўтган уламолар ва дин арбоблари қурултойида ушбу тузилмага асос солинган.
Идора Иккинчи жаҳон уруши даврида, Совет ҳукумати динга нисбатан чекловларни юмшата бошлаган пайтда ташкил этилган. 1943-йил ёзида тошкентлик олим Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон бощилигидаги уламолар Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларини ягона диний бошқармага бирлаштириш ташаббуси билан чиққан. Улар СССР Олий Кенгаши Президиуми раиси Михаил Калининга мурожаат қилган, шу йилнинг июл ойида эса идорани очишга расмий рухсат олинган.
Биринчи қурултой 1943-йил 15–20-октабр кунлари Эшон Бобохоннинг Қорасарой кўчасидаги ҳовлисида бўлиб ўтган. Унда беш республикадан келган 160 дан ортиқ вакил Эшон Бобохонни бир овоздан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, беш республика муфтийси этиб сайлаган.
Идора тарихи давомида бир неча бор номини ўзгартирган. Совет даврида муфтият «диний бошқарма» деб аталган. 1990-йиллар бошида минтақадаги ҳар бир республика ўз диний бошқармасини тузган.
1992–1995-йилларда Ўзбекистондаги идора Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси деб юритилган, 1996-йилдан эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси номини олган.

