7ТЕЧ ўз брендининг илк смартфони — Соннест У7ъни тақдим этди
Ўзбекистонда маиший техника бозори орқали танилган 7ТЕЧ компанияси истеъмол электроникаси йўналишини кенгайтириб, янги маҳсулот — 7ТЕЧ Соннест У7 смартфонини тақдим этди.

7ТЕЧ ўзининг илк смартфони — Соннест У7 моделини тақдим этди.
Соннест У7 — 7ТЕЧ бренди остида чиқарилган биринчи смартфон бўлиб, компания ривожланишида янги босқични бошлаб беради.
Бугунгача 7ТЕЧ асосан маиший техника сегментида фаолият юритиб келган. Соннест У7 тақдимоти билан компания мобил қурилмалар бозорига ҳам кириб бормоқда.
Смартфонни яратишда жамоа фойдаланувчи учун кундалик ҳаётда муҳим бўлган жиҳатларга — дизайн, фойдаланиш қулайлиги, ишлаш тезлиги, камера, автономлик ва замонавий дастурий имкониятларга эътибор қаратди.
Соннест У7 кундалик ҳаёт учун мўлжалланган:
7ТЕЧ дизайн ва функсионаллик уйғунлигига алоҳида эътибор қаратган. Қурилма замонавий минималист кўринишга эга бўлиб, кундалик фойдаланиш учун мувозанатли смартфон излаётган фойдаланувчилар эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
7ТЕЧ учун Соннест У7 нафақат янги модел, балки бренднинг янги маҳсулот тоифасига кириб боришини англатади.
Компания мобил қурилмалар йўналишини мавжуд чакана савдо тармоғи, сервис инфратузилмаси ва Ўзбекистон бозоридаги мижозлар билан ишлаш тажрибасига таянган ҳолда ривожлантиришни режалаштирмоқда.
“Биз учун Соннест У7 шунчаки янги маҳсулот эмас. Бу — 7ТЕЧ'нинг янги йўналиши бошланиши. Биз фойдаланувчилар учун тушунарли, замонавий ва амалда қулай қурилмалар яратишни мақсад қилганмиз”, — дея таъкидлади компанияда.
7ТЕЧ Соннест У7 тақдимоти Ўзбекистонда бўлиб ўтди. Янги смартфон бренд экотизимининг бир қисмига айланиб, 7ТЕЧ ассортиментини анъанавий маиший техника доирасидан ташқарига кенгайтиради.

