7ТЕЧ ўзининг илк смартфонини тақдим этди - Соннест У7
7ТЕЧ бренди ўзининг илк смартфони - Соннест У7 моделини тақдим этди. Қурилма компаниянинг смартфон бозоридаги илк маҳсулоти бўлиб, унинг асосий хусусиятларидан бири 7ТЕЧънинг маиший техника қурилмалари билан интеграциялашганидир.

7ТЕЧ компанияси ўзининг биринчи смартфони – Соннест У7 моделини тақдим этди. Бу қурилма компаниянинг смартфон бозорига киришини англатади ва унинг асосий хусусиятларидан бири 7ТЕЧ маиший техникалари билан интеграциялашувидир.
Соннест У7 смартфони ёрдамида мос келувчи 7ТЕЧ маиший техникаларини масофадан туриб бошқариш мумкин. Бу функсия қурилмани компаниянинг бошқа маҳсулотлари билан ягона экотизимда ишлашига имкон яратади.
Смартфон 6,67 дюймли АМОЛЕД дисплей ва 120 Ҳз янгиланиш частотасига эга. У МедиаТек Дименситй 7400 процессорида ишлайди, 108 МП асосий камера ва 5000 мАҳ батарея билан жиҳозланган. Шунингдек, қурилма 33 Вт тезкор қувватлаш ва 5Г тармоқларини қўллаб-қувватлайди.
Соннест У7 8/128 ГБ ва 8/256 ГБ хотира конфигурацияларида мавжуд. Компания таъкидлашича, Соннест У7 Ўзбекистондаги илк смартфон эмас, балки айнан 7ТЕЧ бренди остида чиқарилган биринчи смартфондир.
Шу тариқа, 7ТЕЧ маиший техника йўналишидан ташқари, смартфон орқали ушбу қурилмаларни бошқариш имконини берувчи экотизимни ҳам ривожлантиришни бошламоқда.

