76 фоиздан 97 фоизга: аёллар орасида интернетдан фойдаланиш кўпайди
2026-йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта аёллар улуши 97 фоизни ташкил этди. Бу 2021-йилдаги кўрсаткичдан 20,4 фоиз бандга юқори.

76 фоиздан 97 фоизгача: аёллар орасида интернетдан фойдаланиш ошди
Қайд этилишича, 2021-йилда 10 ёш ва ундан катта аёллар орасида интернетдан фойдаланувчилар улуши 76,6 фоизни ташкил этган. 2026-йилнинг январ–август ойларида эса бу кўрсаткич 97 фоизга етган.
Мазкур даврда 10 ёш ва ундан катта эркакларнинг 97,5 фоизи интернетдан фойдаланган. Натижада, эркаклар ва аёллар ўртасидаги тафовут 0,5 фоиз бандни ташкил этган.

