45 ёшли актриса Натали Портман учинчи фарзандини дунёга келтирди

45 ёшли актриса Натали Портман учинчи фарзандини дунёга келтирди
45 ёшли актриса Натали Портман учинчи бор она бўлди. Бу ҳақда Пеопле нашри ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
Чақалоқнинг исми ҳам, жинси ҳам ошкор қилинмаган. Пеопле нашрига кўра, актриса фарзандини ўтган ой Парижда дунёга келтирган. Портманнинг севгилиси — 46 ёшли франсуз мусиқачиси Танги Дестабл.
Натали Портман хореограф Бенжамин Милпье билан никоҳидан туғилган 15 ёшли ўғли Алеф ва 9 ёшли қизи Амалияни тарбияламоқда. Актриса у билан 11 йиллик турмушидан кейин 2024-йилда ажрашган эди.

