Иқтисодиёт

404 миллиард сўмлик тўлов: "КАПИТАЛ СУҒУРТА"нинг уч йиллик натижалари эълон қилинди

Ўзбекистон суғурта бозорида 1991-йилдан буён фаолият юритиб келаётган "КАПИТАЛ СУҒУРТА" аксиядорлик жамияти сўнгги йиллардаги фаолияти юзасидан маълумот берди. Унда суғурта тўловлари, ҳудудий тармоқни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва рақамли хизматларни ривожлантириш бўйича кўрсаткичлар келтирилган.

404 миллиард сўмлик тўлов: "КАПИТАЛ СУҒУРТА"нинг уч йиллик натижалари маълум қилинди

Суғурта компанияси фаолиятидаги асосий кўрсаткичлардан бири мижозларга тўланган суғурта товони ҳажми ҳисобланади. Берилган маълумотларга кўра, 2024-йилдан 2026-йилнинг биринчи ярим йиллигигача компания суғурта ҳодисалари бўйича жами 404,25 миллиард сўмдан ортиқ тўлов амалга оширган.

• 2024-йил: 6 667 та мурожаат кўриб чиқилиб, 152,3 миллиард сўм суғурта товони тўланган;

• 2025-йил: 45 133 та мурожаат кўриб чиқилиб, 210,2 миллиард сўм тўлов амалга оширилган;

• 2026-йилнинг биринчи ярми: 2 191 та мурожаат бўйича 41,75 миллиард сўм суғурта товони тақдим этилган.

2025-йилда суғурта тўловлари ҳажми 2024-йилга нисбатан қарийб 38 фоизга ошган. Шу даврда мурожаатлар сони ҳам сезиларли даражада кўпайган.

Компания маълумотларига кўра, "КАПИТАЛ СУҒУРТА"нинг республика бўйлаб 54 та филиали, бўлимлари ва савдо маркази фаолият юритмоқда. Ҳудудий тармоқ мамлакатнинг барча вилоятларини, жумладан, чекка туманларни ҳам қамраб олади.

Мазкур бўлинмаларда 200 нафардан ортиқ мутахассис доимий иш билан таъминланган. Компания ҳудудларда фаолият олиб бориш орқали суғурта хизматларини аҳолига яқинлаштириш ва маҳаллий бандликни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратаётганини билдирган.

Шунингдек, ташкилот сўнгги уч йил давомида давлат бюджетига 56,7 миллиард сўмдан ортиқ солиқ ва мажбурий тўловлар ўтказган.

Таъкидланишича, ташкилот фаолиятидаги муҳим йўналишлардан яна бири ахборот технологияларини жорий этиш ва суғурта хизматларини рақамли шаклга ўтказишдан иборат.

Берилган маълумотларга кўра, мижозлар расмий веб-сайт, мобил илова ва Телеграм-бот орқали 25 дан ортиқ онлайн суғурта хизматидан фойдаланиши мумкин. Бу суғурта полисларини масофадан туриб расмийлаштириш, хизматлардан фойдаланишга кетадиган вақтни қисқартириш ва мижозлар учун қулайлик яратишга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.