"4 млн долларлик” меҳмонхона. Азиз Тоштемиров Миграция агентлиги раҳбарига нисбатан янги даъволарни илгари сурди
Халқаро қидирувда бўлган Миграция агентлигининг собиқ ходими Азиз Тоштемиров агентлик раҳбари Беҳзод Мусаевга нисбатан яна бир жиддий айблов билан чиқди. Тоштемировга кўра, 2025-йилнинг феврал ойида Тошкент шаҳри Яккасарой туманида ташкил этилган ва тахминий қиймати 3-4 млн долларга баҳоланадиган меҳмонхонага Беҳзод Мусаевнинг оила аъзолари эгалик қилади.

"4 миллион долларлик" меҳмонхона: Азиз Тоштемиров Миграция агентлиги раҳбарига қарши янги да'волар билан чиқди
"Корея иши" бо'йича халқаро қидирувда бо'лган Азиз Тоштемиров Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаевга нисбатан яна бир жиддий айбловни илгари сурди.
Тоштемировнинг иддао қилишича, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган ва о'тган йили фойдаланишга топширилган "Сонсти" меҳмонхонаси Мусаевнинг оила а'золарига тегишли.
"90 миллион доллардан камида 4-5 миллион доллар қисми мана бу ерда эмасми? Тошкентнинг қоқ марказида, "Россия" меҳмонхонасининг шундоқ ортида жойлашган "Сонсти Ҳотел" номли яп-янги меҳмонхона бор. Ушбу меҳмонхонанинг бугунги кунда бозордаги таннархи камида 3-4 миллион доллар туради. Унинг эгалари эса Миграция агентлиги директори Мусаев Беҳзод Анваровичнинг хотини, о'г'ли ва қизи ҳисобланади", — деб ёзди Тоштемиров "Корея 24" телеграм каналида.
**Да'волар қанчалик асосли?**
Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестридаги ма'лумотларга ко'ра, "Сонсти Ҳотел" оилавий корхонаси 2025-йил 12-февралда ро'йхатдан о'тказилган. Устав фонди 5 миллион со'м бо'либ, фаолият тури меҳмонхоналар ва шунга о'хшаш яшаш жойлари ҳисобланади.
Корхонанинг та'сисчилари сифатида Каримова Мунисахон Беҳзод қизи (50 фоиз) ва Мусаев Абдулбоситхон Беҳзод о'г'ли (50 фоиз) ко'рсатилган. Раҳбар сифатида Мусаева Дилдора Фаридоновна қайд этилган.
Тоштемировнинг юқоридаги да'воларига ҳозирча Беҳзод Мусаевнинг о'зи муносабат билдирмади. Миграция агентлиги матбуот хизмати эса Kun.uz'га бу да'волар бевосита агентлик фаолиятига алоқадор эмаслигини ма'лум қилди.
Ма'лумот учун, Беҳзод Мусаев 2022-йил декабрдан 2024-йил сентябргача Камбаг'алликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимида ишлаган. 2024-йил сентябрида Камбаг'алликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланган. Шу йилнинг октябр ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилиб, унинг о'рнида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилган ва Мусаев тугатилган агентлик раҳбари лавозимидан янги ташкил этилган ташкилот раҳбарлигига о'тказилган.
**Қонунчиликда чеклов борми?**
"Манфаатлар то'қнашуви то'г'рисида"ги ҳамда "Давлат фуқаролик хизмати то'г'рисида"ги қонунларга ко'ра, давлат хизматчисининг хотини, фарзандлари ва бошқа яқин қариндошлари йирик мол-мулкларга (уй-жойлар, тижорат об'ектлари, автомашиналар) эгалик қилиши тақиқланмайди. Я'ни, қимматбаҳо мол-мулк бевосита давлат хизматчиси лавозимда бо'лган пайтда харид қилинган бо'лса ҳам, қонунчиликда қариндошларнинг мулк сотиб олиш ҳуқуқига доир то'г'ридан-то'г'ри чеклов ё'қ. Аммо, бу жараёнда бир нечта қат'ий талаблар ва юридик механизмлар ишга тушади:
* Давлат фуқаролик хизматчилари нафақат о'зининг, балки турмуш о'ртог'и ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ҳамда мол-мулки то'г'рисида декларация топширишлари шарт.
* Агар лавозимда ишлаш даврида хотин ёки фарзанд номига йирик мулклар расмийлаштирилса, уларни харид қилиш учун сарфланган маблаг'ларнинг қонуний манбаси (тадбиркорлик, мерос, расмий даромадлар ва бошқалар) бо'лиши талаб этилади.
* Расмий тасдиқланган даромадлар ва орттирилган йирик мулк қиймати о'ртасида кескин ва асоссиз фарқ бо'лиши коррупсиявий хавф-хатарни англатувчи индикатор ҳисобланади ҳамда молиявий ва жиноят терговларига сабаб бо'лиши мумкин.
* Шунингдек, давлат хизматчиси о'з хизмат ваколатларидан фойдаланиб, оила а'золарининг мулкини ко'пайтиришга хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиши – хусусан, давлат харидлари ва тендерларда уларга қулай шарт-шароит яратиб бериши, имтиёз ёки субсидиялар ажратиши ҳам қат'иян тақиқланади.
Аввалроқ, Kun.uz Азиз Тоштемиров Миграция агентлигининг собиқ ва амалдаги раҳбарларига нисбатан "компрамат"ларни э'лон қила бошлагани ҳақида мақола э'лон қилганди. Улар орасида қимматбаҳо буюмлар талаб қилиш, имтиҳонларни сохталаштириш, фирибгарлик ҳамда давлат маблаг'ларини о'злаштиришга уринишга доир жиддий айбловлар, о'заро ёзишмалар, аудиоёзувлар, қатор расмий ҳужжатлар ва хатлар бор. О'з навбатида Миграция агентлиги ҳам айбловларга о'з муносабатини билдирди. Унда Тоштемиров агентликда ишлаган даврида қариндошларининг номига умумий қиймати 1,5 миллион долларлик 7 та ко'чмас мулк сотиб олгани айтилган ва у давлат хизматчиси сифатида бунча пулни қаердан олгани со'роқ остига олинган.

