Маҳаллий

399,3 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

Рақобат қўмитаси мурожаатлари асосида миллионлаб истеъмолчилар манфаати ҳимоя қилинди. Энг катта натижа коммунал ва бошқа

399,3 миллиард сўм истеъмолчилар ҳисобига қайта ҳисобланди.

Рақобат қўмитасига 2023-йилдан 2026-йилнинг июл ойига қадар жами 137 785 та мурожаат келиб тушган. Бу мурожаатлар уй-жой коммунал ва транспорт хизматлари, алоқа, молия, ижтимоий хизматлар ҳамда реклама масалаларини қамраб олган.

Мурожаатлар сони йиллар бўйича қуйидагича тақсимланган: 2023-йилда 20 691 та, 2024-йилда 30 070 та, 2025-йилда 53 670 та, 2026-йилнинг дастлабки етти ойида эса 33 354 тани ташкил этган.

Мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой коммунал ва транспорт хизматларига (68 326 та), савдо ва умумий овқатланишга (39 397 та), шунингдек, алоқа, молия ва ижтимоий хизматларга (25 965 та) оид бўлган.

Қўмита маълумотларига кўра, мурожаатлар сонининг ортиши истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларининг самарали ишлашидан ва аҳолининг бу борадаги фаоллиги ошиб бораётганидан далолат беради.

Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини соддалаштириш мақсадида "Истеъмолчи мурожаати" электрон платформаси ишга туширилган бўлиб, бу орқали мурожаат юбориш имконияти яратилган.

Ўтган уч ярим йилдан ортиқ даврда келиб тушган мурожаатларнинг 116 105 таси, яъни 86,7 фоизи ижобий ҳал этилган. Уларнинг 73 фоизи қаноатлантирилган, 25 фоизи бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, қолган 2 фоизи эса ваколатли органларга юборилган.

Бундан ташқари, коммунал, тиббиёт ва фармацевтика, савдо ва маиший хизмат, телекоммуникация, суғурта ҳамда молиявий хизматлар каби 20 дан ортиқ йўналишда ўрганишлар ўтказилган.

Аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, қонунбузилишларга йўл қўйган айрим субьектларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

Қўмита томонидан кўрилган чоралар натижасида 11,7 миллиондан ортиқ истеъмолчидан ортиқча олинган 399,3 миллиард сўм маблағ уларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.