Маҳаллий

37,4 млн сўм қалбаки пулни 7,5 млнга сотаётганлар ушланди

Наманган шаҳрида 37,4 млн сўмлик қалбаки банкнотларни шартли харидорга 7,5 млн сўмга сотаётган икки шахс ушланди. Кейинги тинтув ва кўздан кечиришларда яна қалбаки пуллар топилиб, аниқланган умумий сумма 51,5 млн сўмга етди.

37,4 млн сўмлик қалбаки пулни 7,5 млнга сотаётганлар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, тезкор тадбир ДХХнинг Жиззах ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда божхона органлари ҳамкорлигида амалга оширилган.

Тадбирда 20 минг, 50 минг, 100 минг ва 200 минг сўм номиналдаги қалбаки банкнотларни тайёрлаш ҳамда сотиш ҳолати аниқланган.

Поп туманида яшовчи, 1989-йилда туғилган ва Избоскан туманида истиқомат қилувчи, 1999-йилда туғилган икки шахс 37,4 млн сўмлик қалбаки пулни шартли харидорга сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Уларни шахсий тинтув қилиш ҳамда бошқарувидаги «Ласетти» автомобили салонини текшириш чоғида жами яна 6,4 млн сўмлик қалбаки пул борлиги маълум бўлган.

Тезкор тадбир давомида избосканлик фуқаронинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилган. Ундан қўшимча 7,7 млн сўмлик қалбаки пул топилган.

Шунингдек, хонадондан турли купюралар тасвири чоп этилган 145 дона оқ қоғоз, компютер, рангли принтер ва бошқа ашёлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов доирасида уларнинг эҳтимолий жиноий алоқаларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.