Маҳаллий

35 йиллик тарих суратларда: «Мустақиллик хотираси» фотокўргазмаси очилди

Тошкентда Ўзбекистон тарихининг турли даврларини акс эттирган 150 дан ортиқ фотосурат жамланган кўргазма очилди

35 йиллик тарихни суратларда акс эттирувчи «Мустақиллик хотираси» фотокўргазмаси очилди.

Бугун, 21 август куни Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган «Мустақиллик хотираси» фотокўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазма «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» ғояси асосида ташкил этилди.

Ушбу тадбир Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Тошкент Фотосуратлар уйи ҳамда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ҳамкорлигида ўтказилди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. Нуриддинов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Х. Худойбердиев ва «Ўзархив» агентлиги мутасаддилари сўзга чиқишди.

Кўргазмада мамлакатнинг 1928 йиллардан буёнги тарихини акс эттирувчи фотосуратлар ўрин олган. Экспозицияда мустақилликнинг илк йилларидаги байрам тадбирлари, саноат ривожи, хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқалар, таълим соҳасидаги ютуқлар ва спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги иштирокини акс эттирган кадрлар жамланган.

Шунингдек, меҳнат жараёни, ҳунармандларнинг фаолияти ва улар тайёрлаган маҳсулотлардан намуналар, мамлакатнинг тарихий ва меъморий обидалари тасвирланган фотосуратлар ҳам намойиш этилмоқда.

Экспозицияда 150 дан ортиқ фотосурат мавжуд. Улар орасида мустақиллик йилларида Ўзбекистон ҳудудларида иқтисодиёт ва маънавият соҳаларидаги ўзгаришларни акс эттирувчи кадрлар ҳам бор.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.