+32 даражагача: 8 октябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади
8 октябр куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ҳудудлар бўйича сезиларли даражада фарқ қилади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, кундузи тоғларда 13–18 даражадан, жанубда 32 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 11–13 даража, кундузи 24–26 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кечаси 8–13 даража, кундузи 20–25 […]

+32 даражагача: 8 октябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади
8 октябрь куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати ҳудудларга қараб сезиларли даражада фарқ қилади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, кундузи термометр кўрсаткичлари тоғларда 13–18 даражадан, жанубда 32 даражагача иссиқни ташкил этади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 11–13 даража, кундузи 24–26 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кечаси 8–13 даража, кундузи 20–25 даража илиқ бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати 23–28 даражагача кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 10–15 даража, кундузи 22–27 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 27–32 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кундузи 20–25 даража илиқ бўлади. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда кечаси 5–10 даража, кундузи 13–18 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

