«3 кунда даволаймиз»: Ўзбекистондаги клиникаларга ваъдалар берилган реклама учун жарима таҳдид солмоқда
Рақобат қўмитаси тиббиёт ташкилотларини даволаш натижасини кафолатловчи реклама учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди. Ишончсиз реклама учун БҲМнинг 70 баравари миқдорида жарима кўзда тутилган. Идора «касалликдан бутунлай халос этамиз», «мутлақо хавфсиз», «уч кунда даволаймиз» ва «ножўя таъсирларсиз» каби ибораларга эътибор қаратди. Бундай баёнотлар истеъмолчиларни чалғитиши мумкин. Бундан ташқари, клиникаларга […] реклама қилиш тақиқланади.

«3 кунда даволаймиз»: Ўзбекистондаги клиникаларга ваъдалар акс этган реклама учун жарима таҳдид солмоқда
Рақобат қўмитаси тиббиёт ташкилотларини даволаш натижасини кафолатлайдиган реклама учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирди. Нотўғри реклама учун БҲМнинг 70 баравари миқдорида жарима кўзда тутилган.
Идора «касалликдан бутунлай халос этамиз», «мутлақо хавфсиз», «уч кунда даволаймиз» ва «ножўя таъсирларсиз» каби ибораларга эътибор қаратди.
Бу каби баёнотлар истеъмолчиларни чалғитиши мумкин. Бундан ташқари, клиникаларга тиббий фаолият учун берилган лицензияда кўрсатилмаган хизматларни реклама қилиш тақиқланади.
Қўмита маълумотларига кўра, тиббий хизматлар рекламаси мониторинги тизимли равишда олиб борилади. Қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, тадбиркорлар жавобгарликка тортилиши мумкин.

