Маҳаллий

+28 даражагача ва ёғингарчиликсиз: Ўзбекистонда 19 октябрь учун об-ҳаво прогнози

Душанба, 19 октябрь куни Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +28 даражагача кўтарилади, деб хабар беради Ўзгидромет. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат +10…+12 даража, кундузи — +23…+25 даражани ташкил этади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кундузи +20…+25 даража бўлиши прогноз қилинмоқда. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам шундай бўлади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида […]

+28 даражагача иссиқ ва ёғингарчиликсиз: Ўзбекистонда 19 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво прогнози

Дўшанба, 19 октябрь куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Кундузи ҳаво +28 даражагача исийди, деб хабар беради Ўзгидромет.

Тошкентда ёғингарчилик прогноз қилинмаяпти. Кечаси ҳарорат +10…+12 даража, кундузи эса +23…+25 даражани ташкил этади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кундузи +20…+25 даража иссиқ кутилмоқда. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам шундай ҳарорат фони прогноз қилинмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво +20…+25 даражагача исийди. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +23…+28 даража иссиқ кутилмоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат +20…+25 даражани ташкил этади. Тоғли ҳудудларда кечаси +1…+6 даража, кундузи эса +13…+18 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.