Маҳаллий

26-октабрдан öқитувçилар синовдан öтади: сана ва манзилни қаердан билиş мумкин?

26-октабрдан республика бöйлаб педагог кадрларнинг кузги аттестация синовлари боşланади. 28-ноябргаçа давом этадиган жараёнда иşтирок этиş уçун 240 мингдан ортиқ ариза қабул қилинган. Педагогларга синов санаси ва манзили ҳақида şахсий кабинетлари орқали хабар берилган.

26-октабрдан ўқитувчилар синовдан ўтади: сана ва манзилни қаердан билиш мумкин?

Аттестацияда педагогларнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси ҳамда педагогик маҳорати баҳоланади.

Берилган маълумотга кўра, кузги аттестацияда қатнашиш учун жами 302 минг 422 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 5,5 фоизи навбатдаги мажбурий, 94,5 фоизи эса навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган.

Мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, 240 мингдан ортиғи — 79,4 фоизи қабул қилинган.

Синовда иштирок этиши белгиланган педагогларнинг pedagog.uzedu.уз платформасидаги шахсий кабинетларига аттестация ўтказиладиган сана ва манзил кўрсатилган хабарномалар юборилган.

Синовлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги махсус жиҳозланган 13 та марказда жами 2526 та компютер тайёр ҳолатга келтирилган.

Педагоглар аттестацияга тайёргарлик кўриш учун sinovtest.uz сайтида намунавий тестларни ишлаб кўришлари мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.