212 брендининг Ўзбекистондаги бир йиллиги нишонланди: офф-роад ишқибозлари бир майдонда жам бўлди.
Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори ҳудудида ўтказилган тадбирда йўлтанламас автомобиллар эгалари, автомобил ишқибозлари, блогерлар, инфлюенсерлар ҳамда соҳа экспертлари иштирок этди..

212 брендининг Ўзбекистондаги бир йиллиги нишонланди: офф-роад ишқибозлари бир жойда тўпланди. Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори ҳудудида ўтказилган тадбирда йўлтанламас автомобиллар эгалари, автомобил ишқибозлари, блогерлар, инфлюенсерлар ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Тадбир тест-драйв билан бошланди. Махсус тайёрланган офф-роад йўлаги орқали иштирокчилар 212 автомобилларининг турли тўсиқлардан ўтиш имкониятларини амалда синаб кўрди.
Синов жараёнида автомобилларнинг осма тизими, йўлдан ташқаридаги ҳаракати ва мураккаб рельефдаги бошқарув имкониятлари текширилди.
Тадбирнинг асосий қисми кечки пайт бошланди. Чорвоқ манзараси фонида 212 автомобил эгалари билан бир қаторда Тоёта, Ниссан, Чевролет Траилблазер ва бошқа йўлтанламас автомобиллар эгалари ҳам бир жойда тўпланди. Автомобиллар колоннаси ва уларнинг бир жойда саф тортган кўриниши тадбирнинг энг диққатга сазовор лаҳзаларидан бирига айланди.
Дастур давомида бренд фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш қилинди, саҳна чиқишлари, совғалар топшириш маросими ва турли интерактив дастурлар ҳам ўтказилди.
Кечки қисмда Чорвоқдаги қуёш ботиши фонида автомобиллар, ёритилган майдон ва меҳмонларнинг эркин мулоқотлари тадбирнинг ўзига хос атмосферасини янада бойитди.

