Спорт

2036-йилги Олимпиада қаерда ўтади?

Даъвогар мамлакатлар сони еттитага етди

2036-йилги Олимпиада қаерда бўлади?

2036-йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш учун курашаётган давлатлар сони еттитага чиқди. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) эълон қилган рўйхатга кўра, тўрт йилликнинг энг йирик спорт тадбирига мезбонликка даъвогарлар қуйидагилар:

Бошқа мамлакатлар ҳам ушбу рўйхатга қўшилиш имкониятига эга. Ариза топшириш муддати — 31-октябргача.

Мусобақа мезбонлиги учун якуний даъвогарлар рўйхати (шорт-лист) 2027-йил мартида тасдиқланади. ХОҚ асосий номзодларни 2028-йил охирида эълон қилишни режалаштирган, якуний қарор эса 2029-йил ўрталарида овоз бериш орқали қабул қилинади.

Ҳиндистон ўз тарихида илк бор Олимпиадани ўтказиш учун ариза берди.

Қатар мусобақани Доҳа шаҳрида ўтказишни истамоқда. Бироқ ёздаги кучли иссиқ сабаб, худди ЖЧ-2022 дагидек, Олимпия ўйинларини куз фаслига кўчиришга тўғри келиши мумкин.

ЖАР ғолиб чиқса, Олимпиадани қабул қилган илк Африка давлати бўлади.

Баъзи давлатлар 2036-йилдан кейинги, хусусан 2040 ва 2044-йилги ёзги Ўйинларни ўтказиш бўйича ХОҚ билан ҳозирданоқ норасмий музокараларни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, яқин йиллардаги тўртта Олимпиада мезбонлари аллақачон маълум: 2028-йилда Лос-Анжелес (АҚШ), 2030-йилда Франсия Алп тоғлари, 2032-йилда Брисбен (Австралия) ва 2034-йилда Юта (АҚШ) спорт байрамига мезбонлик қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.