2030-йилгача ЯИМ 300 миллиард долларга етказилади - Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 2030-йилга бориб 300 млрд долларга етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллиги тантанасида эълон қилди.

Шавкат Мирзиёев: 2030-йилга бориб ЯИМ 300 миллиард долларга етказилади
Ўзбекистон 2030-йилга қадар ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмини 300 миллиард долларга етказишни мақсад қилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда маълум қилди.
Давлат раҳбари таъкидлашича, "Уч йил аввал 2030-йилга келиб ЯИМ ҳажмини 160 миллиард долларга етказишни режалаштирган эдик. Глобал логистикадаги узилишлар ва дунёдаги беқарор вазиятга қарамай, биз бу вазифани шу йилнинг ўзида ортиғи билан бажариб, даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига кирамиз".
Президентнинг сўзларига кўра, эндиги асосий мақсад – иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш ва 2030-йилга қадар ЯИМ ҳажмини 300 миллиард долларга етказишдир.
Шавкат Мирзиёев, шунингдек, изчил саъй-ҳаракатлар натижасида камбағаллик даражаси 2017-йилдаги 35 фоиздан 4 фоизга туширилганини ҳам қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 2026-йил якунлари бўйича Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 180 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

