Иқтисодиёт

2030-йилда 300 млрд долларлик иқтисодиётга айланоламизми?

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрамидаги нутқида иқтисодий ўсиш бўйича 2030-йил учун янги мақсадли маррани эълон қилди: 300 миллиард долларлик ялпи ички маҳсулот. Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг маълум қилишича, бу – халқаро ташкилотларнинг прогнозларидан унчалик узоқ эмас. Белгиланган маррага етиш учун пандемиядан кейинги даврдаги ўсиш суръатларини сақлаб қолиш керак бўлади.

2030-йилга бориб 300 миллиард долларлик иқтисодиётга эриша оламизми?

Янги белгиланган мақсадларга кўра, мамлакатимиз иқтисодиёти 2030-йилда аввалги режадаги 240 миллиард доллар эмас, балки 300 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Халқаро Валюта Жамғармасининг (ХВЖ) прогнозларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2030-йилда 273,4 миллиард долларга, 2031-йилда эса 301 миллиард долларга етиши башорат қилинган. Бу даврда, яъни 2026-2031-йилларда иқтисодиётимизнинг доллардаги ўртача йиллик номинал ўсиши 12,7 фоизни ташкил этади. ХВЖ 2026-йилда иқтисодиётимиз 23,4 фоизга кенгайишини кутаётган бўлса, кейинги йилларда ўсиш 10 фоиз атрофида барқарорлашиши прогноз қилинмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, 2030-йилга қадар иқтисодиётни 300 миллиард долларга етказиш бўйича янги марра ХВЖ каби нуфузли халқаро ташкилотларнинг прогнозларидан унчалик узоқ эмас.

2025-йилда иқтисодиётимизнинг номинал ўсиши 21,1 фоизни ташкил этган эди. Жорий йилнинг биринчи ярмида эса, доллардаги номинал ЯИМнинг ўсиши 26,8 фоизгача тезлашган. Бунда, реал иқтисодий ўсишнинг 1,3 фоиз бандга тезлашиши ўсишни тезлаштирувчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилган бўлса, сўмнинг ўртача курси...

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.