Маҳаллий

2027 йилдан бошлаб давлат мулкини онлаин ижарага олиш мумкин бўлади

2027 йил 1 январдан бошлаб давлат мулкини ижарага олиш бўйича аризалар ЯИДХП ёки давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади. Тегишли тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2026 йилдаги 551-сон қарори билан тасдиқланган.

2027 йилдан бошлаб давлат мулкини онлара арендага олиш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2026 й. № 551-сон қарори билан Давлат мулкини ижарага бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламент давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш, тегишли давлат хизматини кўрсатиш, ижара шартномаларини расмийлаштириш, шунингдек уларга ўзгартиришлар киритиш ва уларни бекор қилиш тартибини белгилайди.

2027 йил 1 январдан бошлаб ариза берувчилар давлат мулкини ижарага олиш учун аризаларни ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали топширишлари мумкин бўлади. Хизмат бепул кўрсатилади.

Давлат активларини бошқариш агентлигига Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишнинг ҳар бир босқичида аризаларнинг кўриб чиқилишини назорат қилиш тизимини жорий этиш топширилди.

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва кучга кирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.