2026-йилнинг энг кучли армиялари рейтинги эълон қилинди
Глобал Фиреповерънинг 2026-йилги ҳарбий қудрат рейтингида АҚШ, Россия ва Хитой биринчи уч ўринни эгаллади. 145 мамлакат қамраб олинган баҳолашда 60 дан ортиқ кўрсаткич ҳисобга олинган. Бу йил улар қаторига аҳолининг интернетдан фойдаланиш қамрови ҳам қўшилган.

2026-йил учун энг кучли армиялар рейтинги эълон қилинди. Ҳиндистон тўртинчи ўринни сақлаб қолди, Жанубий Корея эса бешинчи поғонадан жой олди. Кучли ўнталикка Франсия, Япония, Буюк Британия, Туркия ва Италия ҳам кирди.
Глобал Фиреповер бўйича энг кучли 10 армия ва уларнинг ПоверИндех кўрсаткичи:
Ушбу тизимда индекс қанчалик паст бўлса, мамлакатнинг ҳарбий салоҳияти шунчалик юқори баҳоланади. Назарий жиҳатдан энг яхши натижа нол бўларди, аммо лойиҳа муаллифлари амалдаги формула билан бунга эришиб бўлмаслигини таъкидлайди.
Баҳолашда ҳарбий хизматчилар сони, қурол-яроғ ва техника, молиявий имкониятлар, логистика, табиий ресурслар ҳамда географик шароит инобатга олинади. Қўшимча коеффициентлар эса кичик, бироқ технологик жиҳатдан ривожланган давлатларни йирик мамлакатлар билан солиштириш имконини беради.
2026-йилги ҳисоб-китобга аҳолининг интернет билан қамраб олиниши ҳам қўшилган. Авиация, қуруқлик ва денгиз техникаси, бюджетлар, портлар, аеродромлар, темирйўллар ҳамда автомобил йўлларига доир маълумотлар ягона индексда жамланади. У мамлакатнинг оддий қуроллар билан қуруқликда, денгизда ва ҳавода уруш олиб бориш салоҳиятини баҳолайди.
Глобал Фиреповер базасига кўра, АҚШ учиш аппаратларининг умумий сони бўйича етакчи ҳисобланади: мамлакатда турли вазифаларни бажарувчи 13 032 та самолёт ва вертолёт қайд этилган. Америка флоти таркибида 11 та авианосец борлиги кўрсатилган.
Россия бўйича эса 4 237 та учиш аппарати ва 5 630 та танк келтирилган. Лойиҳа ҳисобида мамлакат 3 603 та ўзиюрар артиллерия тизими билан ушбу тоифада биринчи ўринда туради.
Бироқ техника паркининг умумий сони унинг барчаси бир вақтнинг ўзида жанговар вазифага тайёр эканини англатмайди. Лойиҳада умумий парк ва фойдаланишга тайёр деб баҳоланган техника алоҳида кўрсатилади. Ишончли маълумот етишмаган ҳолларда тахминий ҳисоб-китоблардан фойдаланилади.

