2026-йилги Венеция кинофестивали ғолиблари эълон қилинди

2026-йилги Венеция кинофестивали ғолиблари маълум қилинди
Италияда 2-12-сентябр кунлари ўтказилган 83-Венеция кинофестивали якунига етди. Актриса ва режиссёр Мегги Жилленхол раҳбарлигидаги ҳакамлар ҳайъати бош мукофот — “Олтин шер”ни Май ал-Тухининг “Номаълум аёл” (Дания) филмига берди. Бу фестивал дастуридаги аёл режиссёр томонидан суратга олинган ягона филм эди.
Фестивалнинг нуфуз жиҳатидан иккинчи мукофоти ҳисобланган “Кумуш шер” режиссёр Ли Чхан Дон ишлаган “Мумкин бўлган севги” (Корея) филмига насиб этди.
Шунингдек, “Энг яхши режиссура учун” “Кумуш шер” мукофотини россиялик режиссёр Иля Хржановский “Дау” филми учун олди. Бу совет физиги Лев Ландаунинг таржимайи ҳолидан илҳомланган кенг кўламли экспериментал драма бўлиб, филм ссенарийси қисман Лев Ландаунинг рафиқаси Конкордия Дробанцеванинг 1999-йилда чоп этилган хотираларига таянган.
“НАЗА” ҳужжатли филми рекорд даражадаги 25 дақиқалик олқишларга сазовор бўлди.
Кинофестивалда ғолиблар қуйидагича белгиланди:
Энг яхши филм учун “Олтин шер” — “Номаълум аёл” (Воман Ункновн), реж. Май ал-Тухий
Ҳакамлар ҳайъатининг Гран-приси (“Кумуш шер”) — “Мумкин бўлган севги” (Поссибле Лове), реж. Ли Чхан Дон
Энг яхши режиссура учун “Кумуш шер” — Иля Хржановский, “Дау” филми
Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти — “НАЗА”, реж. Ювал Абраҳам ва Рейчел Сзор
Энг яхши аёл роли учун Волпи кубоги — Матилда Арсел (“Номаълум аёл”)
Энг яхши эркак роли учун Волпи кубоги — Жон Малкович (“Ёввойи от”)
Энг яхши ссенарий — Стефан Бризе, Корали Амедео ва Оливье Горс, “Яхши кичкина аскар” (А Гоод Литтле Солдиер) филми учун
Марчелло Мастроянни мукофоти — Малу Кхебизи, “Шифо маскани” (А Пласе То Ҳеал) филми учун
Кинематографга қўшган ҳиссаси учун “Олтин шер” — Жорж Клуни ва Эллен Бёрстин

