Маҳаллий

200 дан зиёд фермер Миср тажрибасини ўрганиш учун юборилади

200 дан зиёд фермер Миср тажрибасини ўрганиш учун юборилади

200 дан ортиқ фермер Миср тажрибасини ўрганиш учун юборилади

Қорақалпоғистонда 4 миллион 300 минг гектар яйлов майдони мавжуд. Шундан 2,5 миллион гектари аҳоли даромадини ошириш ва чорва сонини кўпайтириш учун етарли даражада фойдаланилмаяпти. Бу Президент раислигидаги йиғилишда айтиб ўтилди.

«Беруний Агростар» Қўнғирот, Беруний ва Чимбойда айланмадан чиққан 2 минг гектар ерни қайта тиклаб, уни озуқа етиштиришга мослаштирмоқда. Келаси йили яна 5 минг гектар ўзлаштирилади. Бу 14 минг бош қорамол учун озуқа базасини яратади.

Бўзатовда ҳам 7,5 минг гектар ерни озуқа етиштиришга мослаштириш учун 100 миллиард сўм ажратилади. Озуқа етиштиришга ҳар гектар учун 500 минг сўм субсидия бериш бўйича ўн кун ичида қарор киритиш топширилди.

Миср тажрибасини ўрганиш учун 200 дан зиёд фермер, жумладан, қорақалпоғистонлик 26 нафар фермер ушбу давлатга юборилган. Дастлабки босқичда Қорақалпоғистоннинг 20 минг гектар ҳудудида Миср тажрибаси жорий этилади.

Чўл ҳудудларида озуқа етиштиришни кўпайтириш мақсадида Мисрдан мутахассислар ва технологиялар жалб қилинади. Чорвачилик учун Осиё тараққиёт банкидан олинаётган 60 миллион доллар кредит ва 8 миллион доллар грант биринчи навбатда шу лойиҳага йўналтирилади.

Чорвачиликда йирик комплекслар ташкил этиш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

Май ойида чорва бош сонини кўпайтиришга 1 триллион 600 миллиард сўм ресурс ажратилган. Амалда 5 миллиард сўмгача бўлган лойиҳаларга ўн йил муддатга 10 фоизли кредит берилмоқда.

Қорақалпоғистонлик чорвадорларнинг 1-2 минг бошли комплекслар ташкил этиш учун кредит миқдорини 50 миллиард сўмгача ошириш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватланди.

Берунийлик чорвадорлар самолётда қорамол ташиш компенсацияси шартлари енгиллаштирилса, 5 минг бош чорва олиб келишга тайёрлигини билдирган. Энди Қорақалпоғистонга самолётда олиб келинадиган наслли буқалар қийматининг 10 фоизи, ҳар бир бош учун 4 миллион сўмгача субсидия қилинади.

Бир ой ичида жойи, ташаббускори ва маблағи аниқ бўлган камида 100 минг бошли чорва комплекслари лойиҳалари шакллантирилади. Қорамол хариди учун кредит ажратиш тартиби енгиллаштирилиб, маблағлар туман штаби хулосаси асосида берилади.

Тахтакўпирда Шинжон тажрибаси асосида озуқа етиштириш йўлга қўйилади.

Мўғулистон, Туркия, Хитой ва Австралиядан 5 минг бош қўй-эчки олиб келиниб, Қорақалпоғистон шароитида кўпайтирилади. Бунинг учун бир ойда 1 минг гектар ер ажратиш топширилди.

Йил охиригача 10-15 минг гектарда лойиҳалар шакллантирилиб, бир йил ичида 100 минг бош қўй-эчки боқишни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

Президентимиз кеча «Кегейли наслли парранда» корхонаси фаолияти билан танишганини қайд этди.

Тадбиркорни қўллаб-қувватлаб, бир йил ичида парранда етиштириш қувватини 2-3 карра ошириш ва корхонани холдингга айлантириш топширилди. Зарур маблағ масаласи ҳал қилинади.

Кегейлидаги техникумда парранда етиштиришни ўргатадиган курслар ташкил этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.