Маҳаллий

18−22-октабр кунлари Самарқандга кириш ва айрим кўчаларда ҳаракатланиш вақтинча чекланади

18−22-октабр кунлари Самарқандга кириш ва шаҳарнинг қатор кўчаларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Бунга шаҳарда ъС5+1ъ форматидаги ТИВ раҳбарлари учрашуви ва Болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон саммити ўтказилиши муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилиши сабаб бўлмоқда.

18−22-октабр кунлари Самарқандга кириш ҳамда айрим кўчаларда ҳаракатланиш вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳрида халқаро тадбирлар ўтказилиши сабабли шаҳарга кириш йўллари ва бир қатор марказий кўчаларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.

19−20-октабр кунлари шаҳар “С5+1” форматидаги Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари учрашувига, 21−22-октабр кунлари эса болалар фаровонлиги ва келажагига бағишланган бутунжаҳон саммитига мезбонлик қилади.

Хусусан, 18−22-октабр кунлари шаҳарнинг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Регистон, Афросиёб, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Шоҳбот, Уста Умар Жўрақулов, Шоҳизинда, Мирзо Улуғбек, Беруний, Дағбит, Рўдакий, Гўлобод, Ойдин йўли кўчаларида ҳаракатланиш чекланиб, ҳайдовчилар учун айланма йўллар орқали ҳаракатланиш ташкил этилади.

Истисно тариқасида фақат тезкор хизматларнинг махсус автотранспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат берилади. Самарқанд вилояти ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун ҳам айланма ҳаракат йўналишлари белгиланган.

Ҳайдовчилар ва шаҳар меҳмонларидан вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунган ҳолда, йўлларда хавфсизликни таъминлаётган масъул ходимларнинг талабларига риоя қилишлари сўралмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.