Маҳаллий

17 та олийгоҳ бошқа вазирликка ўтказилди

Ўзбекистонда 14 та педагогика олийгоҳи ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та ОТМ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий педагогика университетига Низомий Ганжавий номи берилди.

17 та олийгоҳ бошқа вазирлик тасарруфига ўтказилди

Президент 2026-йил 2-октабрда «Айрим давлат олий таълим муассасаларининг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–358-сон қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги жами 17 та олий таълим муассасасининг идоравий бўйсунуви ўзгартирилди.

Ўзбекистон миллий педагогика университети эса Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг педагог кадрлар тайёрлаш соҳасидаги бир қатор вазифалари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юклатилди.

Эндиликда мазкур вазирлик ягона консептуал ёндашув асосида олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш сиёсатини олиб боради ҳамда педагогик таълимни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди.

Бундан ташқари, вазирликка педагогик таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологияларини жорий этиш вазифалари ҳам юклатилди.

Педагогика соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, шунингдек, педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириб бориш ҳам унинг вазифалари қаторига киритилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.