Иқтисодиёт

160 млрд долларлик йўқотиш. Нега ултра бойлар Буюк Британияни оммавий равишда тарк этяпти?

Буюк Британия ўта бадавлат инсонлар учун ўз жозибадорлигини йўқотяпти. Сўнгги икки йилда мамлакатдан чиқиб кетган ёки алоқаларини қисқартирган миллиардерларнинг умумий бойлиги 160 млрд долларга баҳоланяпти. Оммавий кўчиш солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши ва бизнес муҳитининг оғирлашиши билан боғлиқ.

160 млрд долларлик йўқотиш. Нега ултра бойлар Буюк Британияни оммавий равишда тарк этяпти?

Буюк Британияни тарк этаётган ултра бойлар мамлакат учун «160 миллиард долларлик муаммо»га айланган.

2024-йилда Лейбористлар партияси ҳокимиятга келганидан бери бадавлат қатламга қаратилган солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар Лондоннинг глобал молиявий марказ сифатидаги мавқеига тобора жиддийроқ зарар етказмоқда. Ўта бойларга фойда берган имтиёзларнинг бекор қилиниши ва янги чекловлар жорий этилиши мумкинлиги ҳақидаги узлуксиз муҳокамалар ҳукумат билан элита орасидаги муносабатларни кескинлаштирди. Шу билан бирга, мамлакат бизнес юритиш учун аввалгидек қулай эмас, деган қараш шаклланди.

«Ҳозир содир бўлаётган воқеалар - ҳақиқий фалокат. Миллионерлар, миллиардерлар ва инвестиция жалб қиладиган ижобий муҳит яратиш ўрнига, бунинг тескарисини қиляпмиз», дейди Британиянинг Пҳонес 4у телефон савдо тармоғи асосчиси, миллиардер Жон Кодуелл.

Буюк Британия тарихан бойлик тўплаш ва уни кўпайтиришда ўз имкониятларидан самарали фойдаланган. УБС Гроуп АГ маълумотларига кўра, мамлакат доллар миллионерларининг сони бўйича дунёда бешинчи ўринда туради. Хусусан, бу ерда 2,4 миллиондан ортиқ миллионер яшайди.

Бойларнинг чиқиб кетиши иқтисодиёт учун аниқ оқибатларга эга. Ҳукумат маълумотларига кўра, Буюк Британияда энг кўп даромад топадиган аҳолининг 1 фоизи жами даромад солиғи тушумларининг қарийб 27 фоизини тўлайди. Улар мамлакатни тарк этиши билан бирга катта миқдордаги харид қобилиятини ҳам олиб чиқиб кетади.

Кўчиб кетганлар рўйхатидаги шахсларнинг аксарияти ўзларига тегишли бойликнинг асосий эгаси ҳисобланади. Баъзилари эса Биллионаирес Индех томонидан кузатиладиган бой оила вакили сифатида кўрсатилган. Бу гуруҳдаги ўта бой инсонларнинг ярми Монако, Швейсария ва Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатлардан қўниб топишган.

Лейбористларнинг солиқ ислоҳотидаги асосий ўзгаришлардан бири нон-дом режимининг бекор қилиниши бўлди. Бу тартиб айрим шартлар асосида хориждан олинган даромадлар учун 15 йилгача Британияда солиқ тўламаслик имконини берарди. Ҳукумат, шунингдек, мерос солиғи ҳамда хусусий бозорлардаги инвестицияларни бошқарувчи мутахассислар даромадларига солинадиган солиқларни ҳам оширди.

Қиролликдан чиқиб кетаётганларнинг аксарияти хорижликлар бўлиб, уларнинг кўпчилиги мамлакатга сўнгги йилларда келган ва бу ерга чуқур боғланиб улгурмаган. Бироқ Грецияга кўчиб кетган хеж-фонд бошқарувчиси Крис Рокос Буюк Британияда туғилган ва мамлакатнинг энг йирик солиқ тўловчиларидан бири бўлган. Бу эса «Бутун умри Буюк Британия билан боғлиқ бўлган, шу мамлакатда туғилиб ўсган маҳаллий бой қатлам ҳам мамлакатни тарк эта бошлаяптими?» деган саволни кун тартибига олиб чиқяпти.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.