+16 дан +30 даражагача: синоптиклар Ўзбекистондаги об-ҳаво ҳақида маълумот беришди
Чоршанба, 7 октябрь куни Ўзбекистонда асосан қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, кундузи аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати +20…+25 даражани ташкил этади. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат +8…+10 даража, кундузи эса +21…+23 даража бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кечаси +5…+10 даража, кундузи эса +16…+21 даража бўлади. Бухоро, Навоий, […]

+16 дан +30 даражагача: синоптиклар Ўзбекистондаги об-ҳаво ҳақида хабар беришди
Чоршанба, 7 октябрь куни Ўзбекистонда асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, кундузи аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати +20…+25 даража атрофида бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат +8…+10 даража, кундузи эса +21…+23 даражани ташкил этади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кечаси +5…+10 даража, кундузи эса +16…+21 даража бўлиши прогноз қилинмоқда. Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +20…+25 даражагача кўтарилади.
Энг иссиқ об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кутилмоқда: кундузи +25…+30 даража. Фарғона водийсида ҳарорат +18…+23 даражани ташкил этади. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда кечаси +1…+6 даража, кундузи эса +13…+18 даража бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича ёғингарчилик прогноз қилинмаяпти.

