Спорт

1,5 млн долларлик турнир: Нодирбек Абдусатторов киберспорт бўйича Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига йўл олди

1,5 миллион долларлик турнир: Нодирбек Абдусатторов киберспорт бўйича Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқди

Нодирбек Абдусатторов 2026-йилги киберспорт бўйича Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига йўл олди. Бу мусобақа дунёдаги энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли гроссмейстери НАВИ (Натус Винсере) жамоаси номидан иштирок этиб, гуруҳ босқичида муваффақиятли ўйин кўрсатди. У дастлабки босқичда ҳиндистонлик Пранешни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда эса Абдусатторов полшалик Ян Кшиштоф Дудага қарши ўйнади ва иккала партияда ҳам осонлик билан ғалаба қозонди. Натижада, ўзбекистонлик гроссмейстер Алиреза Фирузжа, Магнус Карлсен ва Ҳикару Накамура билан бирга плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Эндиликда мағлублар йўлагидан яна 4 нафар шахматчи чорак финалга чиқиш учун курашади.

Шахматчилар "10+0" яъни рапид форматида беллашадилар. Икки марта мағлубиятга учраган иштирокчи чемпионлик учун курашни тарк этади. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади, ғолиб эса 250 минг доллар мукофот олади.

Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов 2025-йилги Эспорц Ворлд Суп киберспорт турнирида НАВИ жамоаси сафида иштирок этиб, 5-ўринни эгаллаган ва 85 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини қўлга киритган эди. Ўша йили гуруҳ босқичида иштирокини якунлаган Теам Виталитй вакили Жавоҳир Синдоров эса 50 минг АҚШ доллари билан тақдирланган. У жорий йилги мусобақада иштирок этмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.