Лайфстайл

12 ёшгача бўлган боланинг смартфон ишлатиши оқибатлари аниқланди

12 ёшга келиб смартфонга эга бўлган болаларда овқатланиш билан боғлиқ бузилишлар телефони бўлмаган тенгдошларига нисбатан кўпроқ учрайди. Америкалик олимлар бу ҳолатда ижтимоий тармоқлар муҳим омил бўлиши мумкинлигини аниқлади.

12 ёшгача бўлган болада смартфон бўлишининг оқибатлари маълум қилинди

Америкалик олимлар 12 ёшга етгунча смартфон ишлатган болаларда овқатланиш бузилишлари кўпроқ учрашини аниқлади.

Гаджетларнинг таъсирини баҳолаш учун муаллифлар америкалик мактаб ўқувчиларининг когнитив ривожланишига оид кенг қамровли лойиҳа маълумотларини таҳлил қилди.

Аниқланишича, иштирокчиларнинг 70 фоизи — 6200 нафардан ортиқ ўсмир — 12 ёшидаёқ смартфонга эга бўлган. Улар орасида энг кўп кузатилган симптом меъёрдан ортиқ овқатланиш бўлди (9%). 14 ёшга келиб, смартфон эгаларининг қарийб 24 фоизи, бу ёшда телефони бўлмаганларнинг эса 16 фоизи ҳеч бўлмаганда битта симптом борлигини билдирган.

Тадқиқотчилар бунинг асосий сабаби сифатида ижтимоий тармоқларни кўрсатмоқда. 12 ёшли гаджет эгалари ўз-ўзини баҳолашни тана вазнига икки баравар кўпроқ боғлаган ва орттирилган вазнни спорт ёки атайлаб қусиш каби зарарли усуллар билан йўқотишга 50 фоиз кўпроқ уринган.

«Ўзингизни расмлари синчковлик билан танланадиган, таҳрирланадиган ва филтрлардан ўтказиладиган инфлюенсерлар билан таққослаганингизда, бу ўз танангиздан қониқмасликнинг ортишига ва ўз-ўзингизга паст баҳо беришга олиб келиши мумкин, бу эса овқатланиш бузилишларининг ривожланишида хавф омилига айланиши мумкин», - деди тадқиқот муаллифи Жейсон Нагата.

Аввалроқ экран қаршисидаги ҳар бир қўшимча соат ўсмирлар учун хавфларни ошириши ҳақида хабар берилган бўлса-да, ушбу тадқиқот айнан қурилманинг қайси ёшда пайдо бўлиши муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Мутахассислар фикрича, ҳатто қисқа танаффус ҳам боланинг руҳиятини ҳимоя қилишга ёрдам беради. Тадқиқотда қатнашмаган Шимолий Каролина университети (АҚШ) психология ва нейробиология профессори Митч Принштейн СНН телеканалига берган интервюсида телефон сотиб олишни ҳеч бўлмаганда ярим йил ёки бир йилга кечиктириш ҳам хавфларни камайтириши мумкинлигини таъкидлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.