Технология

10 грамм грунт учун беш йиллик сафар: Япония Марс йўлдошига аппарат учирди

Япония Марснинг Фобос йўлдошидан грунт намуналарини Ерга олиб келишни мақсад қилган ММХ миссиясини бошлади. Беш йилга мўлжалланган лойиҳа доирасида Фобосга кичик робот ҳам туширилади. Намуналарни 2031-йилда Ерга етказиш режалаштирилган.

10 грамм грунт учун беш йиллик сафар: Япония Марс йўлдошига аппарат учирди

Япония аерокосмик тадқиқотлар агентлиги — ЖАХА берган маълумотга кўра, ММХ аппаратини олиб чиққан Ҳ3 ракетаси 20-октабр куни Танегасима оролидаги космодромдан муваффақиятли учирилди.

Оғирлиги қарийб беш тонна бўлган аппарат ва миссия номи — ММХ — инглизча Мартиан Моонс Эхплоратион, яъни «Марс йўлдошларини тадқиқ қилиш» иборасининг қисқартмаси ҳисобланади. Унинг вазифаси фақат Фобосдан намуна олиш билан чекланмайди: аппарат Марснинг иккинчи йўлдоши Деймосни ҳам ўрганади.

Бир йиллик йўл, уч йиллик тадқиқот

Режага кўра, Марс атрофига етиб бориш ҳам, Ерга қайтиш йўли ҳам тахминан бир йилдан вақт олади. Аппарат яна уч йил давомида Фобос ва Деймосни орбитадан ўрганишга бағишлайди.

Миссия доирасида Фобос юзасига қўниш ҳам режалаштирилган. Аввал кичик автоном робот, ундан кейин эса намуна олувчи аппарат қўнади.

Лойиҳа қиймати 578 миллион долларга баҳоланмоқда. Унда Япония, АҚШ, Франсия, Германия ва Европа космик агентлиги иштирок этмоқда.

Фобосда секундига бир миллиметр тезликда юрадиган робот

Франсия ва Германия миссия учун Идефих номли тўрт ғилдиракли роботни тайёрлаган. У Астерикс ва Обеликс ҳақидаги комикслардаги ит номи билан аталган.

Ўлчами микротўлқинли печга яқин бўлган робот Фобос юзасида тахминан 100 кун ишлаши керак. У секундига бир миллиметр тезликда ҳаракатланиб, йўлдош юзасини тадқиқ қилади.

ММХ аппаратининг Фобосда қолиш муддати эса анча қисқа — тахминан икки соат бўлади. Шу вақт ичида у 10 грамм грунт йиғиши режалаштирилган. Кейин бу намуналар Ерга олиб келинади.

Аввалги уринишларда қўнишга эришилмаган

СССР ва Россия аввал Фобос юзасига қўнишни кўзлаган учта миссияни амалга оширишга уринган. Улардан фақат «Фобос-2» аппарати 1989-йилда Марс йўлдошига яқинлашиб, Ерга суратлар узатишга муваффақ бўлган.

Бироқ бу миссияларнинг ҳеч бири Фобос юзасига қўна олмаган. Япониянинг ММХ лойиҳаси эса йўлдошни яқиндан ўрганиш билан бирга, ундан олинган намуналарни Ердаги лабораторияларда текшириш имконини яратишни мақсад қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.