Маҳаллий

1 йилда ҳам тугамаган тергов: ички ишлар ўнлаб одамлар алданишига шароит яратиб берди

Тошкентда одамлар яна автофирибгарларга чув тушди: очилганига 2 ой бўлмаган “автосалон” муҳрлаб кетилган. Kun.uz ҳолатни ўрганди. Калаванинг учи Kun.uz бир йил аввал суриштирув ўтказган “Глобал авто” иши мансабдорларига бориб тақалмоқда. 2025-йил ноябрида жиноят иши қўзғатилганда ушбу шахслар очиқда қолдирилган. Улар бундан фойдаланиб, одамларни чув туширишда давом этган.

1 йилдан ҳам ошмаган тергов: ички ишлар ўнлаб одамлар алданишига йўл очиб берган

Тошкент шаҳрида бир неча ой аввал очилган автосалон Хитойдан қулай шартларда машина олиб келиб беришни ваъда қилиб, ўнлаб фуқароларни чув туширгани маълум бўлди: улар автофирибгарлар экани аниқланган.

**Эълондан “автосалон”гача бўлган йўл**

Тошкент шаҳрида яшовчи Камолиддин Набиев қулай шартлар чиқса, БЙД Э2 автомобилини сотиб олишни режалаштирган эди. Олхъдаги эълонлардан бири унинг диққатини тортди — айнан шу русумдаги машина бўлиб тўлаш шарти билан таклиф қилинган эди.

“Телеграм орқали локация ташлаб беришди, бордим. Беш-олти қиз ишлаётган эди, илиқ кутиб олишди. Кейин менга Самандар исмли боланинг телефон рақамини беришди. Гаплашдим. Орадан 10-15 дақиқа ўтиб, у келди. Ҳаммасини тушунтирди, машина ва шартлар менга маъқул келди.

Машина Хитойдан 25-30 кунда келади, дейишди. Мен нега уларда арзонлигини сўрадим. Фирма бўлганимиз учун шунақа деб жавоб қилишди. Бошланғич тўлов сифатида 4200 доллар тўладим, Самандар санаб олди. Кейин шартнома тузилди.

Самандардан ким бўлиб ишлашини сўраганимда иш юритувчиман деди. Орадан вақт ўтди. 25 кундан сўнг ҳам менга ВИН-код жўнатишмади. Телеграм орқали алоқага чиқдим. Менга ҳар хил телефон рақамлари ташлаб беришди.

Халилуллоҳ дегани билан боғландим. У қайси туманга тўлов қилгансиз, деб сўради. Яккасаройга дедим. Сизга тез орада алоқага чиқишади, деди, аммо ҳеч ким алоқага чиқмади. Шундан кейин билдим улар фирибгар эканини”.

Автосалон ходимларининг машинани Хитойдан келтириб бериш ва бошланғич тўловдан ташқари пулини бўлиб тўлаш шарти Камолиддин Набиевга маъқул келган эди. Чунки бундай таклиф бошқа расмий автосалонларда учрамайди. Шу сабабли у мазкур автосалонни машина харид қилишни истаган синглисига ҳам тавсия қилган.

“Дриве авенуе” ҳақида акамдан эшитдим. Акам зўр таклифлар бўляпти, ишончли экан, ойлик тўловлари ҳам яхши, суриштирдим, деди. Биз ҳам бориб тўлов қилдик. 6200 доллар тўладик, БЙД учун. Ойлик тўлови 5,1 млн сўм, акангизники билан бирга келади, дейишди. Кейин алданганимизни билдик”.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.