Маҳаллий

1 октябрдан Тошкентда йўл ҳақи ва бир ойлик йўл чипталари нархи оширилади

1 октябрдан Тошкентда автобус ва метро йўл ҳақи ўзгаради. Шу билан бирга, бир ойлик йўл чипталари нархи ошади ва янги қатнов пакетлари жорий этилади. Карта ёки бошқа электрон усул билан тўланганда бир марталик йўл ҳақи амалдаги 1 700 сўм ўрнига 2 500 сўмни ташкил этади. Нақд пул билан тўланганда йўл ҳақи 3 000 сўм, багаж ташиш эса 4 000 сўм бўлади […]

1 октябрдан Тошкентда автобус ва метро йўл ҳақи, шунингдек, ойлик йўл чипталари нархи ошади. Бундан ташқари, янги сафар пакетлари жорий этилади.

Карта ёки бошқа электрон усулда тўланганда бир марталик йўл ҳақи амалдаги 1 700 сўм ўрнига 2 500 сўмни ташкил этади. Нақд пул билан тўланганда йўл ҳақи 3 000 сўм, багаж ташиш эса 4 000 сўм бўлади.

Автобус учун ойлик йўл чиптаси 250 минг сўм туради. Автобус ва метро учун аралаш (комбинацияланган) ойлик йўл чиптаси эса 345 минг сўмга тушади.

Шунингдек, 10, 20 ва 30 та сафардан иборат пакетлар жорий этилади. Уларнинг нархи мос равишда 19 минг, 38,5 минг ва 57,5 минг сўмни ташкил қилади.

Бир соат ичида бошқа транспортга ўтилганда, биринчи сафар 2 500 сўм, иккинчиси — 1 500 сўм бўлади. Учинчи ва ундан кейинги сафарлар бепул бўлади.

Агар йўналиш метродан бошланса, автобусдаги кейинги иккита сафарнинг ҳар бири 1 500 сўмдан бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.