Маҳаллий

1 ноябрдан нималар ўзгаради

Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

1 ноябрдан нималар ўзгаради

Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини эълон қилади.

Халқаро курьерлик жўнатмаларини божхонада расмийлаштириш учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга камайтирилади.

Муайян шахсларга умумий белгиланган ёшдан 2 йил олдин ёшга доир пенсия тайинлаш бўйича хизматлар проактив шаклда кўрсатилади.

Зарарли ва оғир меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган шахсларга, шунингдек, умумий белгиланган ёшни қисқартирган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга хизматлар кўрсатилади.

«LPG-Trade» МЧЖ томонидан аҳолига суюлтирилган газни харид қилиш ва етказиб бериш биржа орқали амалга оширилади.

«LPG-Trade» МЧЖ ижтимоий соҳа объектлари учун суюлтирилган газни бозор тамойиллари асосида шаклланадиган биржа нархларида етказиб беради.

Ички ишлар органларининг патруль-пост ва қўриқлаш хизмати нарядлари «112» тизими орқали келиб тушган жиноятлар ҳақидаги хабарлар бўйича нафақат жамоат жойларида, балки яшаш хонадонларида содир этилган ҳодиса жойига ҳам етиб боради.

Оммавий тадбирларда жамоат тартибини бузган шахсларга ўтказиладиган оммавий тадбирларга кириш чекланади.

Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг ойлик истеъмоли учун киритиладиган олдиндан тўлов миқдори 15 фоиз даражасида белгиланади.

SMS орқали товарларни (ишларни, хизматларни) реклама қилувчи юридик ва жисмоний шахслар буни фақат абонентнинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан кейингина амалга оширишлари мумкин бўлади.

Телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача бўлган даврда реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини тарқатиш тақиқланади, мобиль алоқа операторларига эса абонентнинг сўровига кўра улар томонидан тарқатилаётган реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини тўлиқ ёки қисман блоклаш мажбурияти юкланади.

Ташкилотлар, шу жумладан нодавлат архивлар, эндиликда давлат архивларига ўзларида сақланаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Архив информацион тизими орқали тақдим этишлари шарт.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.