1-ноябрдан камар тақмаган ҳайдовçилар хусусий радарларга ҳам туşади
Öзбекистонда 2026-йил 1-ноябрдан тадбиркорлар öрнатган махсус фото ва видео қайд этиş қурилмалари орқали ҳайдовçиларнинг хавфсизлик камаридан фойдаланиş қоидаларини бузганини қайд этиşга рухсат берилади.

1-ноябрдан бошлаб камар тақмаган ҳайдовчилар хусусий радарларга ҳам тушади.
Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 29-октабрдаги 596-сон қарорида белгиланган. Ҳужжат билан ҳукуматнинг 2021-йил 21-апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янги талабларга кўра, қоидабузарликни қайд этишда ҳайдовчининг юзи ҳамда хавфсизлик камарини таққан ёки тақмаганлиги юқори сифатли фотосуратларда аниқ акс этиши шарт.
Тизим «Маъмурий амалиёт» модулига қуйидаги маълумотларни автоматик равишда узатиш имкониятига эга бўлиши керак: метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддати; қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт; қоидабузарлик содир этилган жойнинг аниқ координаталари.
Шунингдек, қурилмалар электр таъминоти узилганда камида саккиз соат ишлашини таъминлайдиган захира электр манбаи билан жиҳозланиши лозим.

