1-босқич талабалари учун ётоқхонага ариза бериш бошланди
2026-2027 ўқув йилида ОТМнинг 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар учун талабалар турар жойига жойлашиш бўйича ариза топшириш хизмати ишга туширилди. Аризалар 18-августдан Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.уз портали орқали қабул қилинади.

1-босқич талабалари учун ётоқхонага ариза топшириш жараёни бошланди.
Биринчи босқичга тавсия этилган абитуриентлар эндиликда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза топшириш имкониятига эга. Аризалар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки my.gov.уз ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.
Талабаларни ётоқхоналарга жойлаштириш белгиланган тартиб-қоидалар ва мавжуд бўш ўринлар асосида амалга оширилади. Амалдаги регламентга кўра, аввал имтиёз ва устуворликка эга бўлган талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади. Шундан сўнг, қолган бўш ўринлар умумий рўйхатдаги талабаларга навбат асосида тақсимланади.
Қайд этилишича, 1-курс талабалари учун талабалар турар жойларидаги ўринларнинг 55-65 фоизгачаси ажратилиши белгиланган.
Шу тариқа, 2026-2027 ўқув йилида биринчи босқичга ўқишга тавсия этилган талабгорлар 18-августдан бошлаб ётоқхонага жойлашиш учун электрон тарзда ёки Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

