Öзбекистоннинг 38 та олийгоҳи Осиё рейтингига кирди
Öзбекистоннинг 38 та олий таълим муассасаси ҚС Ворлд Университй Ранкингс: Асиа 2027 рейтингидан жой олди. Улардан олтитаси Осиёдаги энг яхşи 500 та, иккитаси эса 200 та университет қаторига кирди.

Ўзбекистоннинг 38 та олийгоҳи Осиё рейтингига кирди.
Ўзбекистон олийгоҳлари орасида «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети етакчи бўлди. У Осиё бўйича 113-ўринни, Марказий Осиёда эса 4-ўринни эгаллади. Ўзбекистон Миллий университети Осиё рейтингида 196-ўринни, минтақавий рейтингда 9-ўринни банд этди.
Юқори натижа қайд этган олийгоҳлар қаторига қуйидагилар ҳам кирди:
Самарқанд давлат университети — 215-ўрин;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 255-ўрин;
Тошкент давлат техника университети — 281-ўрин.
Жами 19 та Ўзбекистон олийгоҳи рейтингнинг дастлабки мингталигидан жой олди. Жумладан, юқоридаги бешта университетдан ташқари яна 14 та олий таълим муассасаси 469–1000-ўринлар оралиғида қайд этилди. Улар орасида Наманган, Тошкент, Урганч, Қарши, Бухоро, Фарғона, Жиззах ва Нукусдаги олийгоҳлар бор.
Қолган 19 та олий таълим муассасаси 1001+ ўринлар тоифасига кирди. Андижон давлат университети, Марказий Осиё университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Гулистон давлат университети шулар жумласидан.
Вазирликнинг таъкидлашича, натижалар мамлакат олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, илм-фан ва таълим интеграцияси ҳамда халқаро ҳамкорлик кенгайиб бораётганини акс эттиради.

