Öзбекистонда туğилиşлар сони 26 мингтага камайди
2026-йилнинг январ–сентабр ойларида Öзбекистонда 638 628 та тирик туğилиş ҳолати қайд этилди. Бу 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 26 мингтага кам.

Ўзбекистонда туғилишлар сони 26 мингтага камайди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган — тўққиз ой ичида ҳудудда 77 537 нафар чақалоқ дунёга келган.
Кейинги ўринларни Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари эгаллаган. Уларда мос равишда 72 508 ва 71 437 та туғилиш қайд этилган. Энг паст кўрсаткич эса Сирдарё вилоятига тўғри келган — 15 377 та.
Ҳудудлар бўйича туғилишлар сони қуйидагича:
Самарқанд вилояти — 77 537 та;
Қашқадарё вилояти — 72 508 та;
Фарғона вилояти — 71 437 та;
Сурхондарё вилояти — 59 890 та;
Андижон вилояти — 57 937 та;
Наманган вилояти — 55 143 та;
Тошкент вилояти — 52 917 та;
Тошкент шаҳри — 41 127 та;
Бухоро вилояти — 31 218 та;
Хоразм вилояти — 30 848 та;
Жиззах вилояти — 27 883 та;
Қорақалпоғистон Республикаси — 27 273 та;
Навоий вилояти — 17 533 та;
Сирдарё вилояти — 15 377 та.

