Иқтисодиёт

Öзбекистон ва СССЕС Интернатионал транспорт инфратузилмасини ривожлантириş лойиҳаларини муҳокама қилди

Öзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Хитойнинг СССЕС Интернатионал компанияси билан транспорт инфратузилмасини модернизация қилиş лойиҳаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва СССЕС Интернатионал транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Хитойнинг СССЕС Интернатионал компанияси билан транспорт инфратузилмаси соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашув 30 октябр куни Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ҳамда компания бош директорининг ўринбосари Сун Сзиндун бощилигидаги делегация иштирокида бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқди. Бунда йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва тегишли қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар давомида транспорт соҳасидаги истиқболли лойиҳалар ҳамда икки мамлакатнинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича иштирокчилар истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида мулоқотни давом эттириш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.