Öлимга тайёр эдим: АҚŞда қатлдан омон қолган аёл илк бор гапирди
АҚŞ Теннесси şтатида Криста Пайкни öлим иньексияси орқали қатл қилиşга уриниş муваффақияциз якунланди. Маҳкум аёл илк баёнотида оğир жисмоний ва руҳий азобларни боşдан кеçираётганини айтди. Şтат расмийлари эса ҳозирçа қатл нима сабабдан амалга оşмаганига изоҳ бермади.

Öлимга тайёр эдим: АҚŞда қатлдан омон қолган аёл илк бор сўзлади
Öлим жазосига ҳукм қилинган америкалик 50 ёшли аёл Криста Пайк Теннесси штати қамоқхонасида унга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этишга уринишганидан — бироқ иккита иньексия ҳам таъсир қилмаганидан сўнг илк бор оммавий баёнот берди.
Пайкка пентобарбитал препаратининг аввал бир дозаси, кейин эса такрорий дозаси юборилди, аммо у вафот этмади. Шифокорлар баёнотига кўра, унинг ўлиши учун қон айланиш тизимига етарли миқдорда дори тушмаган.
Пайк буни шундай баён қилди: «Бир ой олдин, 30-сентабр куни мен қатл камерасига ўлимга тайёр ҳолда кирдим. Тақдиримга тан бергандим».
Шундан сўнг, Пайкнинг таъкидлашича, у қамоқхона шифохонасида ёлғиз ўзи, нима бўлаётганини тушунмаган ҳолда ҳушига келган.
«Ўша кундан бери мен оғриқ ҳис қилмаган бирорта ҳам дақиқа бўлмади, - дейилади Пайкнинг баёнотида. - Танам оғрияпти. Қўлларим оғрияпти. Кафтларим оғрияпти. Томоғим оғрияпти. Ҳали ҳам гапиришга қийналяпман. Ва бу шунчаки жисмоний оғриқ эмас. Оғриқ онгим ва қалбимни тешиб ўтмоқда».
Муваффақияциз қатлдан сўнг 50 ёшли Пайк оғир аҳволда шифохонага етказилди. Кейин эса у аввалги 30 йил умрини ўтказган қамоқхонага қайтарилган.
«Мен асосан қамоқхонанинг тиббиёт бўлимида, бошқа одамлардан ва мен учун жуда қадрли бўлган инсоний муносабатлардан узилган ҳолда, иҳоталанган вазиятда қолмоқдаман. Бу ёлғизлик ўзига хос оғриқ беради. Мен 28 йилни бир кишилик камерада ўтказдим ва бугун бошдан кечираётганларимнинг кўпи ўша муҳитни қайтадан ёдга солмоқда», - деди маҳкум аёл.
Криста Пайк 1995-йилда содир этилган қотиллик учун ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. У Теннесси штатида сўнгги 200 йил ичида қатл этиладиган биринчи аёл бўлиши керак эди. Унинг ҳолати — иньексиядан кейин тирик қолиш билан боғлиқ тарихда маълум бўлган ягона воқеадир.
Кўп ўтмай, мутахассислар эҳтимолий сабаблардан бири сифатида иньексиялар вена тизимига тушмай, заҳар тери ости тўқималарида қолиб кетган бўлиши мумкинлигини айтишди.

