Дунё

Европадаги жазирама туфайли Дунай саёзлашиб қолди – суратлар

Немисларнинг Иккинчи жаҳон уруши даврида чўкиб кетган кемалари қолдиқлари дарё юзасига чиқиб қолган; Болгарияда олимлар мамонт суякларини топиб олишди; Руминия ва Венгрияда сув етишмаётгани туфайли атом электр стансиялари фаолияти тўхтатилди.

**Европадаги жазирама Дунайни саёзлаштирди – фотосуратлар**

Европани қамраб олган мисли кўрилмаган жазирама Дунай дарёсида сув сатҳининг сўнгги 30 йилдаги энг паст даражага тушишига сабаб бўлди. Дарёнинг саёзлашуви нафақат кемалар ҳаракатига тўсқинлик қилмоқда, балки Венгрия ва Руминиядаги атом электр стансияларининг фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бу орада Болгарияда олимлар сув сатҳи пасайиши натижасида мамонт суякларини топишга муваффақ бўлишди. Сербияда эса 1944-йилда Иккинчи жаҳон уруши даврида чўкиб кетган немис ҳарбий кемаларининг қолдиқлари сув юзасига чиқиб қолди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Дунай тубида жами 200 га яқин турли хил кемалар, жумладан, буксир кемалар ва баржалар ётибди. Улар дарёнинг бир қанча қисмларида кемалар ҳаракатини қийинлаштириб, юк ташишда кечикишларга ва Сербия учун йиллик молиявий йўқотишларга олиб келмоқда.

2024-йилда Европа Иттифоқи Дунайни қолдиқлардан тозалаш бўйича лойиҳани ишга туширган эди. Ушбу вазифани 2028-йилгача якунлаш режалаштирилган. Қуйида саёзлашган Дунайнинг ҳозирги ҳолатини акс эттирувчи фотосуратлар келтирилган.

dunay daryosisuv sathiyevropadagi jaziramakemachilikatom elektr stansiyalariikkinchi jahon urushi kemalariarxeologik topilmalarekologik loyihalar