Ягона ариза — банклардан таклифлар: Ипотека банк ОТП Гроуп Tadbircore.uz платформасини қўллаб-қувватлайди
Ипотека банк ОТП Гроуп Марказий банкнинг Tadbircore.uz рақамли молиявий платформасини ривожлантириш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлайди. У тадбиркорлар учун молиялаштиришга эришиш жараёнини содда ва қулай қилади.

Ягона ариза орқали банк таклифлари: Ипотека банк ОТП Гроуп Tadbircore.uz платформасини қўллаб-қувватламоқда.
Тадбиркорлар ушбу платформа ёрдамида кредит олиш учун фақат битта ариза топшириш орқали Ўзбекистоннинг тижорат банкларидан, шу жумладан, Ипотека банк ОТП Гроупъдан келган қулай кредит таклифларини қабул қилиш ва уларни ўзаро солиштириш имкониятига эга бўладилар.
Эндиликда тадбиркорларга ҳар бир банкка алоҳида мурожаат қилиш шарт эмас. Tadbircore.uz платформаси барча мавжуд кредит шартларини бир жойда кўриб чиқиш, уларни таққослаш ҳамда бизнесни бошлаш, ривожлантириш ёки кенгайтириш учун энг мақбул молиялаштириш ечимини танлаш имконини беради.
Ипотека банк ОТП Гроупънинг мазкур платформадаги иштироки банкнинг кредит маҳсулотларини тадбиркорлар учун янада қулай ва шаффоф қилади, шунингдек, бизнесни молиялаштириш бўйича мос ечимларни тезроқ топишга ёрдам беради.
Ариза топшириш ва Ипотека банк ОТП Гроупънинг кредит таклифлари билан танишиш учун Tadbircore.uz платформасидан фойдаланинг.
Реклама ҳуқуқлари асосида.

