Хитойда ишлаб чиқарилган айрим ўйинчоқлар савдодан чиқарилди
Хитойда ишлаб чиқарилган айрим болалар ўйинчоқлари савдодан чиқарилди. Жиззах шаҳридаги савдо нуқталаридан бирида ўтказилган назорат харидлари давомида Хитойда ишлаб чиқарилган айрим болалар ўйинчоқларида хавфсизлик талабларига номувофиқликлар аниқланди. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексиясининг Жиззах ҳудудий бўлими ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси...

Хитойда ишлаб чиқарилган айрим болалар ўйинчоқлари савдодан олиб ташланди.
Жиззах шаҳридаги савдо нуқталарида ўтказилган назорат харидлари давомида Хитойда ишлаб чиқарилган айрим болалар ўйинчоқларида хавфсизлик талабларига мос келмаслик ҳолатлари аниқланган.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексиясининг Жиззах ҳудудий бўлими ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида Меш Сқуезее Балл савдо белгили, стрессга қарши ўргимчак шаклидаги юмшоқ ўйинчоқлардан намуналар олиниб, лаборатория синовларидан ўтказилди.
Синов натижаларига кўра, мазкур маҳсулотларда ўткир ҳид мавжудлиги ва формалдегид миқдори белгиланган меъёрлардан юқорилиги аниқланган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, формалдегид моддаси инсон саломатлигига, хусусан, нафас йўллари, кўз ва терига салбий таъсир кўрсатиши, аллергик ҳолатларни кучайтириши мумкин.
Шунингдек, текширув давомида маҳсулот ёрлиқларида зарур маълумотлар давлат тилида акс эттирилмаганлиги ҳам қайд этилди. Аниқланган ҳолатлар «Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент» талабларига зид деб топилди.
Аниқланган камчиликлар бўйича савдо субьектларига тегишли кўрсатмалар берилиб, маҳсулотларни савдодан чиқариш ва реализациясини тўхтатиш бўйича чоралар кўрилди.
Автомобил саноатида «ақлли» экранлар даври тугаяптими?
Хитойнинг арзон сунъий интеллекти АҚШни ортда қолдирмоқда: АҚШ компаниялари нега Хитой АИ моделларига ўтмоқда?
Пекин – Тошкент авиарейслари ҳафтасига етти мартагача оширилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда ро'йхатдан о'тинг.
Ўзбекистон ва Беларус ҳудудлараро ҳамкорлиги янги босқичга чиқади.
Испания Франсияга қарши ўйинда нимани исботлади?
Шавкат Мирзиёев Қатарга ташриф буюрди.
Қўштепа масаласини Афғонистонга сиёсий босим ўтказиш орқали ҳал этиб бўлмайди – собиқ элчи.
Инстаграм профилингиз очиқми? Мета сизнинг расмларингиздан фойдаланяпти!
Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия билдирди.
Эрон қайси давлат раҳбарларидан қасос олмоқчи экани очиқланди.
Эрон беш давлатдаги АҚШ базаларига ҳужум қилди: тафсилотлар.
Данияни «дўзах қуртлари» босмоқда — ҳукумат махсус йиғилиш ўтказади.
Россия президентлигига номзод бўлган шахс «хорижий агент» деб топилди.
Бахтиёр Шералиев, биолог-ихтиолог / генетик.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 2017 йилнинг 27 декабрида электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 156697. Муассис: «Хабар» газетаси таҳририяти. Таҳририят манзили: 100000, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Навоий 30. Масъул муҳаррир Абдуғани Абдураҳмонов. Электрон манзил: [email protected]. Материалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
Сайтда имловий ёки услубий хатога ко'зингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва СТРЛ+ЭНТЕР босиш орқали бизга хабар беринг.
Эски

