Сиёсат

Венгрия Олий суди собиқ раиси президентликка номзодини қўйди

Венгриянинг “Тиса” партияси 8-август куни мамлакат Олий судининг собиқ раиси Андраш Бакани президентликка номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақда Деуцче Велле хабар берди.

73 ёшли Бака 2012-йилда Виктор Орбан ҳукумати даврида судяларнинг пенсия ёшини 70 ёшдан 62 ёшга туширишга қарши чиққани сабабли лавозимидан четлатилган эди. Ўша пайтда у бу қарорни суд тизимини амалда “тозалаш” деб атаган. Европа Иттифоқи ва АҚШ эса судялар учун пенсия ёшини пасайтириш қонунга зид эканлигини таъкидлаган. 2016-йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Бака фойдасига қарор чиқарган.

**Бака номзоди**

Венгрия бош вазири Петер Мадярнинг сўзларига кўра, фраксия вакиллари Бакага ўз қарорларини маълум қилиб, унга президентликка номзодини қўйишни таклиф қилишган.

“Бака таклифни миллатга хизмат қилиш истаги билан қабул қилди. У венгер халқининг бирлиги ҳамда демократик, Европа Венгрияси фаровонлиги йўлида ишлашга тайёр”, деди Мадяр.

Аввалроқ у Венгриянинг шахмат афсонаси Юдит Полгарга президент бўлишни таклиф қилган, бироқ рад жавобини олганди. Шундан сўнг “Тиса” депутатлари яна ўн нафар номзоддан иборат рўйхат тузган. Натижада Бака яширин овоз бериш йўли билан танланган.

**Президент ўзгариши**

Венгриянинг аввалги президенти Тамаш Шуёк 19-июл куни конституцияга ўзгартириш киритиб, ваколатларини муддатидан олдин тугатганди. У парламентнинг Конституцияни ўзгартириш қарорига қўшилмаслигини очиқ айтган бўлса-да, тузатишни ўзи имзолади. Шуёк буни конституция ва қонунга риоя қилиш масъулияти билан изоҳлаган. Венгрия парламенти 11-август куни янги президентни тайинлаши кутилмоқда.

vengriya prezidentlik saylovlariandrash bakatisa partiyasisud islohotlaritamash shuyoksiyosiy nomzodlarviktor orbányevropa ittifoqi