“Уйимизнинг ҳовлисини ўзимизга беришсин” – Премиум Чилонзор аҳолиси мурожаати
Чилонзор-Ц мавзесидаги Премиум Чилонзор турар-жой комплекси аҳолиси қарийб тўрт йилдан бери турли идораларга мурожаат қилиб келади, лекин натижа йўқ. Гап шундаки, сотув бўлимининг мижозларга ваъдаси бўйича, уйлар қаршисидаги майдон автотураргоҳ ва болалар майдончаси бўлиши керак эди, лекин амалда у ерда аллақандай бино қурилиб кетди. Қурилиш баҳсли бўлгани учун, ҳозир бу жой чиқиндихонага айланиб ётибди.

**"Ҳовлимизни о'зимизга беришсин" – Премиум Чилонзор аҳолисининг мурожаати**
Чилонзор-Ц мавзесидаги "Премиум Чилонзор" турар-жой мажмуаси аҳолиси қарийб то'рт йилдан буён турли идораларга мурожаат қилиб келмоқда, аммо натижа ё'қ. Муаммо шундаки, сотув бо'лимининг мижозларга берган ва'дасига ко'ра, уйлар қаршисидаги майдон автотураргоҳ ва болалар майдончаси бо'лиши керак эди. Бироқ, амалда у ерда бино қурилиб кетган. Қурилиш баҳсли бо'лгани сабабли, ҳозир бу жой чиқиндихонага айланиб қолган.
Аҳолининг ко'чиб келиб яшай бошлаганига йиллар о'тган бо'лса-да, автотураргоҳ, бог'ча ёки болалар о'йингоҳи о'рнида чиқиндихона мавжуд.
"Уйни сотиб олишимиздан олдин бу ерда савдо до'кони бо'ларди. Уй олсанглар, шу ерда машина қо'йиш учун бепул автопаркинг бо'лади, дейишган. Лекин мана шунча йил о'тди, ҳеч қанақа автотураргоҳ бо'лгани ё'қ. О'рнига офис биноси тушди. 2022-йилдан бери бу бино ното'г'ри қурилган бино экани ҳақида хат-ҳужжат қилиб қо'йилган, лекин амалда о'згариш ё'қ", – дейди мурожаатчилардан бири.
Ер майдони ва қурилиш обьекти вақт о'тиши билан аввал Р.Султонхо'жаевга, со'нгра Д.Алимовга олди-сотди шартномалари асосида о'тган. Янги мулкдор даврида қурилиш-монтаж ишлари узоқ йиллар давомида то'хтаб қолган ва қурувчи томонидан ташлаб қо'йилган.
Аҳолининг тинимсиз мурожаатларидан со'нг қурилиш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мос келмагани, шунингдек, белгиланган муддатларда ижро ҳужжатлари тақдим этилмагани аниқланган. Мазкур жараёнда қурилиш ишларини охирига етказмаган ва берилган ко'рсатмаларни бажармаган асосий мас'ул шахслар, дастлабки буюртмачи M.Mirxo'жаев ҳамда кейинги эгалари Р.Султонхо'жаев ва D.Alimov ҳисобланади.
Шунингдек, вазиятнинг ижроси ва қонунийлигини назорат қилиш юзасидан Қурилиш соҳасида назорат инспексияси, Тошкент шаҳар прокуратураси, Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари мас'ул этиб белгиланган. Аммо мас'уллар томонидан бугун ҳеч бир чора ко'рилмаяпти.
"Шу пайтгача биз Қурилиш вазирлигига, прокуратурага, Президентимиз девонхоналарига хатлар ёздик. Бу хатларга фақат юмшоқ жавоблар келяпти: "Шунақа бо'либ қолибди-да, анақа, мана бунақа бо'либ қолибди" каби қуруқ важлар билан келишяпти. Бу қурилиш жойида бугун чиқиндилар, чаён, илон, уйсизлар ётибди. Юқоридаги вакилларимиз шу нарсани то'г'ри ҳал қилиб беришсин ахир. Автопарк бо'ладиган бо'лса автопарк, бо'лмайдиган бо'лса, буни таги билан олиб ташлаб, шу ерда яшаётган халққа берилса, халқ бу ерни о'зи чиройли қилади, о'зи то'г'рилайди", – дейди мурожаатчи.
Қурилиш то'хтагач, қарийб 4 йилдан буён чала ётган 3 қаватли бино қаровсиз аҳволда қолган. Ҳудудда яшовчиларнинг айтишича, бу жой аллақачон чиқиндихонага ва шубҳали кимсаларнинг йиг'ин жойига айланган.
"Менда ҳам учта фарзандим борлиги учун хавотир оляпман. Неварам бор. Илон, чаёнлар юрибди дейишяпти, ко'рганлар ҳам бор экан. Ҳар хил "бомжлар" келиб ётиб юрган экан бу ерда. Вояга етмаган фарзандларимиз бор, хавотир оламиз. Бизга уй сотилаётганда бунақа деб сотишмаган эди. Буни бузиб ташлаймиз ёки парковка қилиб берамиз дейишган эди. Мана, беш йил бо'лди келганимизга, ҳануз о'згариш ё'қ", – дейди болаларидан хавотир олаётган она.
Қурилиш соҳасида назорат инспексияси томонидан қонунбузарликларни бартараф этиш, тасдиқланган ижро ҳужжатларига мослаштириш ёки демонтаж қилиш бо'йича обьект эгасига 2024-йил давомида бир нечта расмий ҳужжатлар юборилган: 2024-йил 23-январда 6-сонли ко'рсатма, 2024-йил 23-майда 5912-сонли ва 5911-сонли чақирув хатлари, 2024-йил 1-июлда 56-сонли ёзма ко'рсатма ҳамда 2024-йил 14-августда 14343-сонли чақирув хатлари шулар жумласидан.
Чилонзор тумани прокуратураси (жумладан, туман прокурори У.Хабилжонов) ҳолат юзасидан о'рганишлар олиб бориб, берилган ёзма ко'рсатмалар талаблари белгиланган муддатда бажарилмагани, ҳолат қат'ий назоратга олингани ва қо'шимча мажбурий ижро этиш чоралари белгиланганини билдирган. Берилган огоҳлантиришлар ва юборилган хатлар то'лиқ бажарилмагач, ҳудудий назорат қилиш инспексияси томонидан охирги чора сифатида мас'ул шахсга нисбатан қурилиш обьектида демонтаж ишларини олиб бориш ва қонуний ҳолатга келтириш юзасидан суд органларига да'во аризалари киритилган. Я'ни ҳозирги кунда муаммони то'лақонли ҳал этиш учун қонуний тартибда суд орқали бино мажбурий буздирилишига эришиш чоралари ко'рилмоқда.
Фуқароларнинг талаби қат'ий: 4 йилдан бери хавф туг'дириб ётган қаровсиз бинога мас'уллар тезроқ амалий ечим топсин. Шундан со'нг улар ер майдонини турар-жой эгалари ширкатига о'тказиш орқали қонуний тартибга солиб, асл лойиҳадаги автотураргоҳни о'з кучлари билан барпо этишмоқчи.
"О'зимизга қо'йиб беришсин. Президент қарорлари асосида ҳамма жойни яшил майдонга, яшил маконга айлантириб, бундан ҳам чиройли қилиб о'зимиз обод қиламиз. Фақат ерни бизга беришсин. Бунинг учун ҳеч ким ортиқча харажат қилмайди", – деди аҳоли вакили.

